Фото: Anadolu
Украинадаги уруш ортидан глобал дунёда ядровий каллакларни қисқартиришга нуқта қўйилди, яна ядровий уруш бот-бот тилга олина бошлади. Ҳаттоки ядровий қуролларнинг сони яна ортмоқда.
Стокҳолмдаги халқаро тичлик муаммоларини ўргани институти (SIRPI)нинг 2023 йилги маълумотларига кўра, жаҳондаги 9 та ядровий барқудрат давлатларида жами 12 512 та ядровий каллаклар бор. Мамлакатларнинг сўнгги йилларда бу соҳага қилган инвестициялари 82 млрд доллардан ошган, деб ёзади Anadolu агентлиги.
Россия 5889 та ядровий каллаги билан бу давлатлар ичида биринчи ўринни эгаллайди. Россиядан кейинги ўринларда 5244 та атом бомбаси билан АҚШ ва 410 та ядровий оммавий қирғин қуролига эга Хитой бормоқда.
Францияда — 290 та, Буюк Британияда — 225 та, Покистонда — 170 та, Ҳиндистонда — 164 та, Исроилда — 90 та ва Шимолий Кореяда 30 та ядровий қурол бор.
SIRPI ҳисоботига кўра, сўнгги йилларда дунёда ядровий каллакларнинг сони қисқариб борган. Бунга асосан АҚШ ва Россияда эскирган ва ишлатилмайдиган каллакларни йўқ қилиш ҳисобига эришилган.
Энди эса глобал миқёсда ишлатилишга шай ядровий каллакларни қисқартириш чўзилиб кетди, уларнинг сони эса яна ўса бошлаган.
АҚШ ва Россия ўз ядровий каллаклари, ракеталарни учириш тизимлари, самолётлар, сув ости кемаларини, шунингдек, ядровий қуролни ишлаб чиқариш бўйича заводларни янгилаш ва модернизация қилиш бўйича кенг қамровли дастурларни амалга оширди.
2022 йил январида 350 та деб ҳисобланган Хитойнинг ядровий каллаклари сони 2023 йил январида 410 та етган. Гарчи Хитойнинг ядровий салоҳияти аниқ бўлмаса-да, бу маълумотлар АҚШ мудофаа вазирлиши маълумотлари асосида ҳисоботга киритилган.
«Ядровий қуролни тақиқлашга интилиш» ташкилоти ҳамда Ядровий қуролдан воз кечиш бўйича халқаро ташаббус (ICAN) томонидан тайёрланган ҳисоботларда 2019–2022 йилларда ядровий қуролга эга 9 мамлакатда бу соҳага киритилган инвестициялар миқдори ҳам очиқланган.
Ушбу маълумотларга кўра, 2019 йилда дунё бўйлаб ядровий қуролга инвестициялар миқдори 72,9 млрд долларга етган, 2020 йилда бу кўрсаткич 72,6 млрд, 2021 йилда эса 82,9 млрд долларни ташкил этган. Сўнгги 4 йил ичида инвестициялар миқдори 10 млрд долларга ўсгани қизиқарли.
Ядровий қуролга энг кўп маблағ сарфлаган АҚШ ортидан Хитой, Россия, Буюк Британия, Франция, Ҳиндистон, Исроил, Покистон ва КХДР жойлашган.
2019 йилда АҚШ ядровий қуролга 35,4 млрд, 2020 йилда — 37,4 млрд, 2021 йилда 44,2 млрд, 2022 йилда 43,7 млрд доллар сарфлаган.
Хитойнинг 2021 ва 2022 йиллардаги харажатлари 11,7 млрд долларга етган. Россия 2021 йилда 9,6 млрд, Буюк Британия 6,8 млрд, Франция 5,6 млрд сарфлаган.
Ҳиндистоннинг кўрсаткичлари 2,7 млрд, Исроилники 1,2 млрд, Покистонники 1 млрд, КХДРнинг 2021 йилдаги инвестицияси ҳажми 589 млн долларни ташкил этмоқда. Қайд этиш жоизки, соҳага инвестиция ҳажми йилдан йилга тушиб бораётган ягона давлат Шимолий Корея бўлиб турибди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди