Англия Премьер-Лигасининг 6-тури марказий ўйинларидан бири “Кристал Пэлас” ва “Ливерпуль” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Лондоннинг “Селхерст Парк” стадионида бўлиб ўтган баҳс драматик тугади — “Кристал Пэлас” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва шу орқали турнир жадвалидаги етакчи жамоага қарши муҳим очкони қўлга киритди.
Ўйиннинг 9-дақиқасида Исмаила Сарр томонидан киритилган гол “Кристал Пэлас”ни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда “Ливерпуль” тўпга эгалик қилиш бўйича тўлиқ устунлик қилди, аммо бу натижага таъсир кўрсатмади.
Иккинчи бўлимда “Ливерпуль”нинг интилишлари 87-дақиқада самара берди — Федерико Кьеза ҳисобни 1:1 қилиб тенглаштирди. Ўйин шу ҳолатда якунланади, деган умидлар бор эди, аммо “Кристал Пэлас” охирги сўзни айтиб, мухлисларини хурсанд қилди. 90+7-дақиқада Эдвард Нкетиа жамоасига ғалабали голни киритди.
Статистикада “Ливерпуль” катта устунликка эга бўлди: тўпга эгалик қилиш — 72%, умумий зарбалар — 20, аниқ зарбалар — 4, паслар — 691. Аммо самарадорликда “Пэлас” юқори бўлди — 16 та зарба ва 7 аниқ зарба.
Бу ғалаба “Кристал Пэлас” учун тарихий аҳамиятга эга бўлди. Улар жадвалда 2-ўринга чиқиб олишди, “Ливерпуль” эса етакчиликда бўлса-да, биринчи мағлубиятни қабул қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!