Англия Премьер-Лигасининг 6-туридан ўрин олган марказий баҳсда “Челси” ўз майдонида “Брайтон” клубини қабул қилди. Ушбу учрашувда кутилмаган натижа қайд этилди — “Челси” рақибидан 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўйинни “Челси” фаол бошлади. Энцо Фернандес 24-дақиқада гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда рақибга тўпга эгалик қилишда ва пасларда устунлик қилишди. Аммо 53-дақиқада Трево Чалоба қўпол ўйин учун тўғридан тўғри қизил карточка олди ва “Челси” қолган вақтни бир киши кам ўтказди.
Ушбу камчилик ўйинга катта таъсир кўрсатди. 77-дақиқада Дэнни Уэлбек ҳисобни тенглаштирди. Ойиннинг якунловчи дақиқалари эса “Брайтон” учун байрамга айланди. Уэлбек 90+10-да қайта майдонда тўп билан югуриб иккинчи голини урди, ортидан эса Максим Де Кэйпер 90+2-да якунловчи зарбани амалга оширди — 1:3!
Статистикада “Челси” тўпга эгалик қилиш (59%), паслар (450) ва аниқлик (84%) бўйича юқори кўрсаткич қайд этди. Аммо “Брайтон” 7 бурчак тўпи, 12 зарба ва 3 та аниқ зарба билан ҳужумда яхши ҳаракат қилди. “Челси”нинг 9 фоли ва 4 сариқ карточкаси, шунингдек 1 қизил карточкаси бор.
Бу мағлубиятдан сўнг “Челси” жадвалда 7-ўринга тушиб кетди ва охирги 5 ўйиндан 2тасини ютқазган. “Брайтон” эса кучли ўйин ва интизом билан юқорилашда давом этмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!