«Единая Россия» партияси депутати Константин Затулин ва сенатор Сергей Цеков Давлат думаси ихтиёрига 1954 йилда Қрим области РСФСР таркибидан Украина ССР таркибига ўтказилганини ноқонуний деб топиш тўғрисида қонун лойиҳасини киритди.
Аммо бу қарорни бекор қилиш учун Россия давлат думаси ваколатли эмас, деб таъкидлашмоқда юристлар Елена Лукянова ва Каринна Москаленко.
Депутатлар талаби
«Единая Россия» депутатлари қонун лойиҳасида Қрим облаcтини Украина ССР таркибига беришни «сиёсий бошбошдоқлик» деб аташган. Ҳужжат муаллифлари СССРнинг 1936 йилги конституциясига ҳавола қилишмоқда ва унга кўра «давлат ҳокимиятининг иттифоқ органлари бир иттифоқдош республикадан иккинчисига ҳудудларни олиб бериш ҳуқуқига эга эмас»лигига урғу берилмоқда.
Цеков ва Затулиннинг фикрича, СССР Олий Совети президиуми Қрим областини Украина ССРга бериш тўғрисида фармон имзолаб, иттифоқдош республикалар суверенитетини чеклаган ва қарорни «уларнинг (иттифоқдош республикаларнинг) тасарруфи чегарасида» қабул қилган. Шунингдек, қонунчилар иттифоқ ҳокимияти «Россия халқининг хоҳиш-иродаси»ни инобатга олмаганини эслатиб ўтган.
Цеков ва Затулин ўз ташаббусини «тарихий адолатни тиклаш» ва Украина ҳукумати томонидан таклиф қилинаётган «1991 йилги сохта чегараларга қайтиш»ни қамраб олган тинчлик формуласини йўққа чиқариш билан тушунтиришган.
Юристлар нима дейди?
СССР Олий Совети президиуми иттифоқдош республикалар чегараларини ўзгартириш ваколатига эга бўлган, дейди Москва давлат университети ва Олий иқтисодиёт мактабида конституцион ҳуқуқ кафедраси профессори бўлиб ишлаган Елена Лукянова. Унинг сўзларига кўра, бу СССРнинг ўша вақтда амалда бўлган конституциясининг 14-моддаси «д» бандида мустаҳкамлаб қўйилган. Моддада «олий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқарув органлари ихтиёрида иттифоқдош республикалар ўртасидаги чегараларни ўзгартиришни тасдиқлаб бериш» ҳам борлиги қайд этилган.
Россия давлат думаси эса СССР Олий Совети президиуми қарорларини бекор қилишга ҳақли эмас, деб ҳисоблайди Лукянова.
«Қонунни ҳақиқий эмас, деб топишнинг бирор процедураси йўқ. Қонун ё қабул қилинади ё бекор қилинади. Улар бекор қила олмасдан, ноқонуний деб топишга ёпишиб олганини тушунса бўлади — эндиликда йўқ давлатнинг қонунини қандай бекор қилиш мумкин? Бу ерда ҳуқуқий ворислик ишламайди», — деган Лукянова.
Қримни Украина ССРга топшириш қарорини бекор қилиш учун на РФ Давлат думасида, на РФ суд органларида ваколат бор, деган адвокат, БМТ қошидаги инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш эксперти Каринна Москаленко. «Тарихни ортга қайтариш учун ҳеч қандай процедура йўқ. Бу халқаро ҳуқуқ меъёрларига асосланмаган, мутлақо фантастик ечим», — деб ҳисоблайди у.
Бундан ташқари, экспертлар совет ҳокимияти депутатлар таъкидлаган «Россия халқининг хоҳиш-иродаси»ни ҳисобга олиш керак эди, деган таъкидни ҳам шубҳа остига олишган. Совет қонунчилигида референдум процедураси ўзи бўлмаган, деган Лукянова.
Эслатиб ўтамиз: 2014 йилда Россия Украина таркибида бўлган Қрим автоном республикасини аннексия қилган ва эгаллаб олинган бу яриморолда референдум ўтказган. Ушбу ҳудуд Россияга қўшилганини Никарагуа, Афғонистон, Венесуэла, Куба, Сурия, Судан ва КХДР каби саноқли давлатлар вакиллари тан олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди