date

Ўзбекистон ёшлари Осиё ўйинларида 81 медал олди

Ўзбекистон ёшлари Осиё ўйинларида 81 медал олди
Баҳрайнда бўлиб ўтган учинчи Осиё ёшлар ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 81 та медал қўлга киритди. Шундан 37 таси олтин, 16 таси кумуш ва 28 таси бронза бўлди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси маълум қилди. Умумий ҳисобда 77 нафар спортчи, жумладан, 42 нафар ўғил болалар ва 35 нафар қиз болалар медалларга эга чиқдилар.

Икки карра олтин медал соҳиблари орасида оғир атлетикачилар Маржона Абдумуталова, Дилнура Холдорова ва Мунисбек Давлетов бор. Ўзбекистон енгил атлетика вакили Шодиёна Раҳмонова эса мамлакатга иккита бронза медал олиб келди.

Энг ёш совриндорлар сифатида 2010 йилда туғилган дзюдочилар Алина Колючева ва Дилафруз Болтабоева подиумга кўтарилдилар.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон ёшлари Осиё ўйинларида 81 медал олди