Аморимга қисқа муддатли трансферлар керак эмас

Манчестер Юнайтед қишки трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда. Бош мураббий Рубен Аморим клуб раҳбариятига қисқа муддатли кучайтиришларга эҳтиёж йўқлигини билдирган. У жамоада узоқ муддатли келажакка эга футболчиларни кўришни истаётгани сабабли, ижара асосидаги трансферларни маъқулламаслиги мумкин. Манчестер Юнайтед Премер-лига турнир жадвалида 10 турдан сўнг 17 очко билан саккизинчи ўринда бормоқда.

Манчестер Юнайтед қишда трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда. Ҳар доимгидек, "Қизил иблислар" кўплаб йирик футболчиларга қизиқиш билдирмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, бош мураббий Рубен Аморим клуб раҳбариятига қисқа муддатли кучайтиришларга эҳтиёж йўқлигини аниқ тушунтирган. Португалиялик мутахассис жамоада узоқ муддатли келажакка эга футболчиларни кўришни истайди.
Шунингдек, мураббий ижара асосида келадиган футболчилар вариантларини маъқулламаслиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Айни пайтда Манчестер Юнайтед Премьер-лига турнир жадвалида 10 турдан сўнг 17 очко билан саккизинчи ўринда бормоқда.































Изоҳлар 0
…