
18 ёшли "Барселона" футболчиси Ламин Ямал Ла Лига доирасидаги "Эльче"га қарши баҳсда (3:1) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Эндиликда ёш вингернинг Испания чемпионатида ўтказган 80 ўйинида 17 та голи бор.
Opta маълумотларига кўра, XXI аср бошидан буён фақат Килиан Мбаппе 19 ёшга тўлгунга қадар Европа топ-лигаларда ундан кўпроқ – 23 та гол уришга муваффақ бўлган. Бироқ Ямалнинг бу рекордни янгилаш учун ҳали имконияти катта, чунки у 19 ёшга фақатгина июль ойида тўлади.
Жорий мавсумда Ламин Ямал барча мусобақаларда "кўк-анорранглилар" сафида 9 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 5 та голли узатма амалга оширган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар