00:02 / 30.08.2024
30

Россиядаги ноқонуний мигрантлар сони маълум қилинди

Россиядаги ноқонуний мигрантлар сони маълум қилинди
Фото: Коммерсантъ
Россияда 630 мингдан ортиқ ноқонуний мигрант бор. Бундай маълумотлар Ички ишлар вазирлиги йиғилишида тақдим этилди, деб ёзди «Коммерсант».

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовойнинг тушунтиришича, мамлакатда бўлиш қоидаларини бузган, икки ёки ундан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёки ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланганлар ноқонуний мигрант ҳисобланади.

Йиғилиш иштирокчилари назорат остидаги шахсларнинг махсус реестрини яратиш имкониятини муҳокама қилган - бу Россиядан депортация қилиниши керак бўлган муддати ўтган ёки бекор қилинган миграция ҳужжатларига эга бўлган хорижий фуқароларнинг маълумотлар базаси. Горовойнинг таъкидлашича, агар ҳозир мамлакатдаги барча ноқонуний мигрантлар ушбу реестрга киритилса, «ҳеч қандай IT инфратузилмаси буни қўллаб-қувватламайди». У биринчи навбатда кичик жиноят содир этган шахсларга нисбатан амнистия жорий этишни таклиф қилди. Ички ишлар вазирлиги вакилининг таклифини ФХХ контрразведка хизмати раҳбари Владислав Меншиков қўллаб-қувватлади.

Горовой мигрантларни рўйхатга олиш билан боғлиқ муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди. Кўпгина уй эгалари уларни рўйхатдан ўтказишни хоҳламайди, чунки улар «бу қандай ишлашини» тушунмайди, шунинг учун мигрантлар сохта рўйхатга олиш билан шуғулланадиганларга мурожаат қилади. Бундай вазиятда Россия Тергов қўмитаси доимий равишда Ички ишлар вазирлиги ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 322-моддасига биноан ноқонуний миграцияни ташкил этиш бўйича иш қўзғатади, чунки улар аслида манзилда яшамайдиган одамдан рўйхатга олиш тўғрисидаги аризани қабул қилган.

«Бироқ, бизнинг ходимларимиз бундай мурожаатчиларни рад эта олмайди ва улар рўйхатдан ўтган жойининг ҳақиқий яшаш жойига мувофиқлигини ҳам текшира олмайди», деди ички ишлар вазири ўринбосари.

2023 йил маълумотларига кўра, 3,5 миллион меҳнат мигранти қонуний равишда Россияда бўлиб, уларнинг аксарияти Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиядаги ноқонуний мигрантлар сони маълум қилинди