Андрей Ермак 460 миллион гривнани ювишда айбланиб, терговга тортилди

1 дақиқа ўқиш241
Андрей Ермак 460 миллион гривнани ювишда айбланиб, терговга тортилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Украинанинг Миллий антикоррупсия бюроси ва Ихтисослаштирилган антикоррупсия прокуратураси президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни 460 миллион гривнани ювишда айблаб терговга тортди.
  • Тергов версиясига кўра, Киев вилоятидаги элитар қурилиш лойиҳалари орқали ноқонуний равишда тахминан 460 миллион гривна (қарийб 8,9 миллион евро) миқдоридаги маблағ легаллаштирилган ва бу иш махсус тузилган уюшган гуруҳ таркибида амалга оширилган.

Украинанинг коррупцияга қарши курашувчи асосий идоралари — Миллий антикоррупция бюроси (НАБУ) ва Ихтисослаштирилган антикоррупция прокуратураси (САП) мамлакат сиёсий майдонидаги энг нуфузли шахслардан бирига нисбатан жиддий айбловларни илгари сурди. Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермак ноқонуний йўл билан қўлга киритилган улкан маблағларни легаллаштиришда гумон қилинмоқда.

9 миллион евролик қурилиш можароси

Тергов версиясига кўра, гап Киев вилоятидаги элитар қурилиш лойиҳаларидан бири орқали тахминан 460 миллион гривна (қарийб 8,9 миллион евро) миқдоридаги маблағни "ювиш" ҳақида кетмоқда. Маълум қилинишича, Ермак ушбу жиноий схемаларни амалга оширишда махсус тузилган уюшган гуруҳ таркибида фаолият юритган бўлиши мумкин.

Мазкур яширин тармоқ Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган “Мидас” номли кенг кўламли операция давомида фош этилган.

"Фақат битта машина ва квартира..."

“Украинская правда” нашрининг хабарига кўра, собиқ мутасадди ўзига нисбатан қўйилган айбловларни кескин рад этган. У ўз мулки ҳақида гапирар экан, ҳисобида ортиқча маблағ йўқлигини, бор-йўғи битта автомобил ва битта хонадонга эгалик қилишини таъкидлаб, ўзини оқлашга уринмоқда.

Истеъфо ва коррупция занжири

Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Володимир Зеленский 2025 йил 28 ноябрь куни Ермакни лавозимидан озод этган эди. Бундан олдинроқ эса, сиёсатчи “Энергоатом” давлат компанияси атрофидаги шов-шувли коррупция можаролари ва ўз уйида ўтказилган тинтувлардан сўнг истеъфо бериш ҳақида ариза ёзганди.

Сиёсий таъсир ва кутилган натижа

Андрей Ермак 2020 йилнинг февралидан буён давлат раҳбари маъмуриятига раҳбарлик қилиб келган. У нафақат Зеленскийнинг энг яқин сафдоши, балки Украинадаги қарорлар қабул қилиш тизимида президентдан кейинги энг қудратли шахс ҳисобланарди.

Президент маслаҳатчиси Дмитрий Литвиннинг сўзларига кўра, ушбу жиноий гумоннинг эълон қилиниши кутилмаган ҳолат эмас.

“Бу мавзудаги баҳс-мунозаралар ва тахминлар оммавий ахборот воситаларида анчадан бери айланиб юрган эди”, — дейди у нашрга берган интервюсида.

Айни пайтда Украина антикоррупция органлари тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда. Агар Ермакнинг айби исботланса, бу мамлакат тарихидаги энг йирик коррупциявий жараёнлардан бирига айланиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?