date

Ўзбекистонда қурувчи уй фасадини бузиб ташлади

Ўзбекистонда қурувчи уй фасадини бузиб ташлади

Фото: Видеодан кадр

Ўзбекистонда ноодатий ва баҳсли ҳолат юз берди. Қурилиш ишларини бажарган уста ўз меҳнати учун ҳақ ололмагач, кескин қарор қабул қилиб, ўзи қилган ишни бузиб ташлади.

Маълум бўлишича, у уй фасадига травертин қопламаси ўрнатиб, декоратив безак ишларини ҳам сифатли тарзда якунлаган. Бироқ мижоз томонидан тўлов амалга оширилмагани сабабли, орадан маълум вақт ўтиб, у объектга қайтиб келган ва болға ёрдамида фасадни синдира бошлаган.

Воқеа гувоҳлар томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. Натижада бу ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар қурувчини қўллаб-қувватлаб, “меҳнатга яраша ҳақ берилиши шарт” дея фикр билдиришган. Бошқалар эса унинг бу ҳаракатини нотўғри деб баҳолаб, муаммони қонуний йўл билан ҳал қилиш кераклигини таъкидлашган.

Мутахассислар фикрича, бундай низоларни олдини олиш учун қурилиш ишларини бошлашдан олдин томонлар ўртасида аниқ шартнома тузиш, тўлов тартибини келишиб олиш муҳим. Акс ҳолда, бундай ҳолатлар нафақат молиявий, балки ҳуқуқий муаммоларга ҳам олиб келиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда қурувчи уй фасадини бузиб ташлади