Фото: AP
Хитойлик олимлар Ерни астероид зарбаларидан ҳимоя қилишнинг янги усулини топди. Хитой Космик технологиялар академиясининг Пекиндаги Космик кема тизимларини ишлаб чиқиш институти мутахассислари бунинг учун ядро қуролидан фойдаланишни таклиф қилмоқда.
Уларнинг таъкидлашича, астероидларнинг Ер билан потенциал тўқнашуви юз бериши мумкин бўлган айрим вазиятларда фақатгина ядро қуроли фалокатнинг олдини олишга ёрдам бериши мумкин. Тадқиқот Хитойнинг Scientia Sinica Technologica илмий журналида эълон қилинди.
Тадқиқот муаллифларига кўра, астероиднинг Ер билан тўқнашиш эҳтимоли осмон жисмлари ҳақида “мавжуд маълумотлар асосида қилинган ҳисоб-китоблардан анча юқори”. Ҳозирда 30 мингдан ортиқ астероид рўйхатга олинган, аммо олимларнинг фикрига кўра, бу фақат айсбергнинг учи бўлиши мумкин. Рўйхатга олинмаган космик объектларнинг аксарияти ниҳоятда катта, диаметри 1 километрдан ортиқ чиқиши мумкин.
Шу сабабли ядро қуролидан фойдаланиб сайёрани ҳимоя қилиш бўйича тадқиқотларни иложи борича тезроқ бошлаш керак, деб таъкидлади хитойлик мутахассислар.
Олимлар турли хилдаги астероидларга ташқи томондан таъсир кўрсатиб, уларни ўз траекториясини ўзгартиришга мажбурловчи бир неча усулларни таҳлил қилди. Улар қаторида, кучли лазерлар, ракета ёки плазма двигателлари ёрдамида таъсир ўтказиш, кинетик зарба бериш ва шунга ўхшаш чоралар кўриб чиқилди.
Аммо таҳлиллардан маълум бўлишича, агар астероид аниқланган кундан унинг Ер билан потенциал тўқнашувига қадар атиги бир ҳафта вақт қолган бўлса, у ҳолда инсониятнинг ягона умиди ядро қуролидир.
Тадқиқотда бундай ҳимоя учун зарур бўладиган технологиялар ҳам санаб ўтилган: хусусан, 7 кундан 1 ойгача бўлган ўта қисқа вақт оралиғида Ердан ядро каллакларини тезкор учирадиган; узоқ парвоздан сўнг 100 метрдан кам хатолик билан аниқ зарба берадиган; жанговар каллакларни Ер орбитасига 10 йилдан ортиқ вақт давомида хавфсиз қайтаришни кафолатлайдиган технологиялар.
Тадқиқот муаллифлари коинотда ядро қуролидан фойдаланиш ёки уни жойлаштиришни тақиқловчи халқаро қонунлардан хабардор. Бундан ташқари улар радиоактив қолдиқлар космик бўшлиқни ифлослантириши мумкинлигини ҳам яхши билади.
Аммо тадқиқот натижаларига таянаётган олимлар ядро қуроли Ерни ҳимоя қилишда жуда самарали эканини таъкидламоқда. Қолаверса, астероидлардан келиб чиқадиган потенциал хавфларнинг олдини олиш учун энг мақбул йўл — ядро қуролларига асосланган глобал мудофаа тизимини яратиш бўлиши мумкин, дея қўшимча қилди улар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари