date

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ғалабани қўлдан чиқарди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ғалабани қўлдан чиқарди
"Боруссия" Дортмунд 10-турнинг "Гамбург" билан ўтказилган сафар учрашувида устунлик қилган бўлса-да, якунда ғалабани қўлдан чиқарди. "Асаларилар" кўплаб имконият яратишди, аммо зарбалари аниқ бўлмади.

Биринчи бўлимнинг энг яхши вазиятини мезбонлар яратди: Николасс Капальдо Георги Гочолашвили томонидан йўлланган кроссни бош билан дарвозага йўналтирди, аммо тўп тўсинни уриб, четга кетди. 64-дақиқада Никко Шлоттербек тўпни Карни Чуквуемекага узатди ва у зарба билан ҳисобни очди – 0:1.

Аммо еттита қўшиб берилган дақиқада Рансфорд Кенигсдорффер бош билан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1. "Боруссия" турнир жадвалида учинчи ўринда, "Гамбург" эса 12-поғонада қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Дортмунднинг "Боруссия" клуби ғалабани қўлдан чиқарди