Telegram орқали 1 миллиард сўм ўғирлаганлар ушланди

1 дақиқа ўқиш713
Telegram орқали 1 миллиард сўм ўғирлаганлар ушланди

Тошкент вилоятида интернет орқали юзлаб фуқароларни алдаган кибергуруҳ фош этилди, деб хабар берди Ички ишлар бош бошқармаси.

Маълумотларга кўра, “Telegram” ва “Instagram” орқали “лимитлаш хизмати” таклиф қилган тўрт нафар шахс жами 600 га яқин фуқаронинг 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағини ўзлаштирган.

2005 йилда туғилган Б.Н. ва унинг шериклари микромолия ташкилотларидан олинган кредит лимитларини “нақд қилиб бериш”ни ваъда қилган. Улар фуқароларнинг ишончидан фойдаланиб, ўзлари ташкил этган фирма орқали онлайн савдо платформаларида операциялар амалга оширган ва маблағларни шахсий фойдасига йўналтирган.

Тезкор чоралар натижасида гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) бўйича иш қўзғатилган.

Гумонланувчилар қамоққа олинган, тергов жараёнида зарарни қоплаш ва бошқа иштирокчиларни аниқлаш ишлари давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?