date

Tesla Илон Маскка 1 трлн доллар тўлайди

Tesla Илон Маскка 1 трлн доллар тўлайди

Техасда бўлиб ўтган йиллик конгрессда Tesla акциядорлари компаниянинг ҳаммуассиси ва бош директори Илон Маск учун 1 триллион доллар миқдоридаги мукофотни маъқуллади. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Қарорни акциядорларнинг 75 фоиздан ортиғи қўллаб-қувватлади. Пул топиш учун Маск ўн йил ичида Tesla робот таксиларини ишлаб чиқаришни кенгайтириши ва компаниянинг бозор қийматини 1 триллион доллардан камида 8,5 триллион долларгача ошириши керак бўлади. Шунингдек, шартларни бажаргани учун компания акцияларининг 12 фоизини олади.

Бундан ташқари, тадбиркор кетма-кет тўрт чорак давомида компаниянинг ҳақиқий фойдасини 400 миллиард долларга етказиши керак. Таққослаш учун: бу кўрсаткич 2025 йилнинг III чорагида $4,2 млрдни ташкил этади.

Тўғри, машаққатли меҳнат давомида Маск маош ва мукофотлар олмайди. Шунга қарамай, агар бизнесмен яхши натижа кўрсатиб, бир марталик тўловни олса, у 2 триллион доллар бойлик билан дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин.

Нашрнинг таъкидлашича, Маскнинг товон пули миқдори бутун мамлакатларнинг бозор айланмаси билан таққосланади ва Ирландия, Швеция ва Аргентинанинг ялпи ички маҳсулотидан ошиб кетади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Tesla Илон Маскка 1 трлн доллар тўлайди