Чехиялик 21 ёшли модель “Дунё гўзали 2025” бўлди

Дунё1 дақиқа ўқиш5.2K
Чехиялик 21 ёшли модель “Дунё гўзали 2025” бўлди

Филиппин пойтахти Манила шаҳрида бўлиб ўтган “Дунё гўзали 2025” танловида Чехия вакили Натали Пушкинова мутлақ ғолиб деб топилди, деб хабар берди Critical Beauty Philippines.

21 ёшли Пушкинова Прага яқинида яшайди ва Карл университетида “Маркетинг коммуникациялари ва оммавий алоқалар” йўналишида таҳсил олади. У бир неча йилдан бери модель сифатида фаолият юритиб келади.

Танлов финалида 79 давлат гўзаллари иштирок этди. “Ҳаво маликаси” унвонини исландиялик Соллис Вала Иварсдоттир, “Сув маликаси” номини вьетнамлик Чин Ми Ан, “Олов маликаси” унвонини эса таиландлик Вари Нгамкҳам қўлга киритди. Энг яхши кўриниш учун соврин Колумбияга, кечки либос намойиши учун эса Куба вакиласига берилди.

Пушкинова интервьюсида илгари анорексиядан азият чекканини ва модель агентлиги уни соғлиғига хавф соладиган даражада вазн йўқотишга мажбурлаганини айтган. У шуни ортидан ўз ҳаётида янги саҳифа очганини таъкидлаган.

Қизиқ жиҳати шундаки, Натали Пушкинова рус шоири Александр Пушкин билан узоқ қариндош бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этмайди.

Маълумот учун, “Дунё гўзали” танлови 2001 йилдан бери ўтказилади ва “Miss Universe”, “Miss World” ҳамда “Miss International” билан тенг даражадаги йирик гўзаллик мусобақаси ҳисобланади. Танловнинг асосий мақсади — гўзаллик орқали экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳақидаги онгни оширишдир.

Ғолиблар кейинчалик турли мамлакатларда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича элчи сифатида фаолият юритади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?