date

"Райо Вальекано" – "Реал": Мадриддаги дерби таркиблари

"Райо Вальекано" – "Реал": Мадриддаги дерби таркиблари
Ла Лиганинг 12-турида "Райо Вальекано" ва Мадриднинг "Реал" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Қуйида эҳтимолий бошланғич таркиблар билан танишинг.

"Райо Вальекано": Баталья (дарвозабон), Чаваррия, Нобел Менди, Лежон, Рациу, Сисс, Унаи Лопес, Альваро Гарсия Ривера, Паласон, де Фрутос, Журавски.

"Реал": Куртуа (дарвозабон), Франсиско Гарсия, Хёйсен, Милитао, Александер-Арнольд, Камавинга, Винисиус Жуниор, Джуд Беллингем, Гюлер, Браим Диас, Мбаппе.

"Райо Вальекано" сафида Фелипе Луис жароҳати сабаб майдонга туша олмайди. "Реал" жамоасида эса Давид Алаба, Даниэль Карвахаль, Антонио Рюдигер, Федерико Вальверде, Орельен Тчуамени ҳамда Франко Мастантуоно турли жароҳатлар туфайли сафдан чиққан.

Шунингдек, Хаби Алонсо ушбу учрашувда "Реал"нинг чап қанот ҳимоячиси Альваро Карерасга дам беришни режалаштириб, унинг ўрнига Фан Гарсияга имконият тақдим этишини маълум қилди. "Реал" кетма-кет тўрт учрашувда ғалаба қозониб келмоқда.

Сўнгги турда улар "Валенсия"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этишган. "Райо Вальекано" эса 11-турда "Вильярреал"га 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Мадриддаги дерби бугун, 9 ноябр куни, Тошкент вақти билан соат 20:15да "Кампо де Вальекас" стадионида бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » "Райо Вальекано" – "Реал": Мадриддаги дерби таркиблари