Фото: Getty Images
Швецияда «Чиқиндилар қироличаси» дея таърифланадиган тадбиркор тоғли ҳудудларга чиқиндиларни ноқонуний ташлаганлик айблови билан суд қилинмоқда. Бу мамлакат тарихидаги экологик жиноятларга боғлиқ энг катта иш ҳисобланади.
Белла Нилссон — «оғир экологик жиноят»да айбланаётган 11 кишидан бири. У 2015 йилдан 2020 йилга қадар 21 та ҳудудга 200 минг тоннадан ортиқ чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаш ёки кўмишда айбланган Think Pink компанияси бош директори бўлган.
Прокурорларнинг сўзларига кўра, компаниянинг чиқиндиларни нотўғри бошқариши натижасида ҳавода, тупроқ ва сувда хавфли миқдордаги канцероген кимёвий моддалар, жумладан, қўрғошин, мишяк ва симоб миқдори ортиб кетган. Think Pink’нинг табиий қўриқхона яқинида жойлашган чиқиндиқохнаси ўз-ўзидан алангаланиш оқибатида икки ой давомида ёнган.
Олдинроқ Нилссон Швеция ОАВга мурожаатида ўз компанияси қонун доирасида иш кўрганини маълум қилганди. Прокурорларнинг таъкидлашича, Белла Нилссон 2020 йилда ҳибсга олинганидан кейин банкрот бўлган Think Pink компанияси «атроф-муҳит қонунчилигига мувофиқ [чиқиндиларни] бошқариш қобилиятига эга бўлмаган».
Чиқиндиларндан қутулиш учун қурилиш компаниялари, муниципалитет ва жисмоний шахслар Think Pink’ни ёллаган: қурилиш материалларидан тортиб электроника, металлар, пластик, ёғоч, шиналар ва ўйинчоқлар. Суд қилинаётган 11 нафар жавобгарнинг ҳеч бири ўз айбига иқрор бўлмаган. Улар орасида Белла Нилссоннинг собиқ турмуш ўртоғи Томас Нилссон ҳам бор.
Мазкур можарога боғлиқ тергов ҳужжатлари 45 минг варақдан ошган. Прокурор Андерс Густафссоннинг қайд этишича, айбланувчилар чиқиндиларни ташлашдан ташқари ҳокимиятни чалғитиш ва пул ишлаш мақсадида ҳужжатларни сохталаштирган. Бир нечта муниципалитетлар етказилган зарар учун 25,4 миллион доллар талаб қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди