Фото: Apple
Picodi таҳлилчилари турли мамлакатлар аҳолиси 128 Gb ҳажмли янги iPhone 16 Pro харид қилиш учун қанча кун меҳнат қилиши лозимлигини аниқлади. Бунинг учун улар смартфон нархини ўртача ойлик маошлар билан солиштирган.
Тадқиқот муаллифлари россиялик ритейлерлар флагманни 155 минг рублга баҳолаганини ҳисобга олган – бу қурилма тақдимоти чоғида эълон қилинган 999 доллардан қимматроқ. Шунингдек, ҳисоб-китоблар учун Россиядаги ўртача иш ҳақи олинган - даромад солиғи чегириб ташланганидан кейин 77,5 минг рубл.
Энг ёмон натижани Туркия кўрсатди: iPhone 16 Pro харид қилиш учун бу мамлакатда 72,9 кун ишлашга тўғри келади. Бу кўрсаткич Филиппин ва Бразилияда 68 кунга, Виетнамда 53 кунга тенг. Россияда бу смартфонни харид қилиш учун 42 кун меҳнат қилиш лозим.
Энг яхши натижани Швейцария кўрсатди: бу мамлакат аҳолиси iPhone 16 Pro харид қилиш учун атиги 4 кун ишлаши етарли. Шунингдек, АҚШ, Австралия, Сингапур, Люксембург ва Дания фуқароларига 5-6 кун ишлаш кифоя қилади.
Ўзбекистон бўйича маълумотлар ушбу рейтингда келтирилмаган. Аммо Статистика агентлиги тақдим қилган рақамлар бўйича тахминан ҳисоблаб кўрса бўлади. Агентлик хабарига кўра, 2024 йил биринчи ярмида Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи 5 млн 92 минг сўмни (≈400$) ташкил этган. iPhone 16 Pro расмий нархи 999$. Ўзбекистонда бунга 12 фоизлик ҚҚС қўшилиши инобатга олинса, нарх камида 1120$ бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳисобланса, ўзбекистонликлар iPhone 16 Pro харид қилиш учун камида 85 кун меҳнат қилишига тўғри келади.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»