
Россияда ота-онасиз қолган 35 нафар ўзбекистонлик бола ватанига қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Уларни қайтариш бўйича операцияни Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхонаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги вакиллари амалга оширди. 9-16 октябрь кунлари ишчи гуруҳ Санкт-Петербург, Челябинск ва Москвадан 16 нафар болани, шунингдек, Екатеринбург, Волгоград, Уфа, Нижний Новгород, Хакасия, Москва вилояти, Махачқала ҳамда Новосибирскдан 19 нафар болани қайтариб келди.
Болаларга қайтишдан олдин зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар