Фото: CNN
Олимлар Франциянинг Рона водийсидаги ғорлар тизимидан камида 50 минг йил давомида изоляцияда яшаган неандерталлар популяцияси қолдиқларини топди, деб хабар беради CNN.
2015 йилда археолог Людовик Слимак Рона водийсидаги ғордан бешта тишни топиб олганида у неандерталга тегишли эканини дарҳол англаган эди. Аммо «Хоббит»даги Торин шарафига номланган ноёб топилма қарийб ўн йил давомида деярли сир сақлаб келинган. Бунга Слимак ҳамда унинг ҳамкасблари қадимий ДНК бўйича экспертлар билан фикрлар қарама-қаршилигига боргани сабаб бўлган.
«Биз жиддий муаммога дуч келдик. Генетикларнинг биз Торин деб атаган суяклар 105 минг йил олдин яшаган неандерталга тегишли эканига ишончи комил эди. Аммо археологик намуна унинг ёши 40-50 минг атрофида эканини кўрсатиб турарди», — дейди Франция Илмий тадқиқот миллий маркази тадқиқотчиси Слимак.
«ДНК таҳлили биз кўрган нарсаларга мос эмасди», — дея қўшимча қилади у.
Жамоа қарийб 10 йил давомида сирли неандерталнинг тарихини аниқлаш устида иш олиб боради. 11 сентябр куни Cell Genomics журналида чоп этилган мақолада Торин тахминан 50 минг йил давомида изоляцияда қолиб кетган бошқа бир гуруҳ неандерталларга мансуб экани аниқлангани ҳақида сўз боради. Ушбу генетик изоляция Ториннинг ДНКси анча олдинги аждодларига тегишли экани тўғрисида хулоса чиқарилишига сабаб бўлган.
Бунга қадар генетиклар неандерталлар йўқолиб кетгунга қадар уларнинг фақат битта популяцияси бўлган дея ҳисобларди, аммо янги тадқиқотлар Ғарбий Европада камида иккита популяция бўлганини кўрсатиб берди — улар бирига жуда яқин ҳудудда яшаган.
«Торинлар популяцияси 50 минг йил давом этган ва бошқа неандерталлар генларига арлашмаган», — дейилади хабарда. Слимакнинг таъкидалшича, мазкур янгилик неандерталлар тўдаси катта бўлмагани ва изоляцияда яшаганига далил бўлади олади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди