date

Хааланд жамоасининг 65% голларини урди

Хааланд жамоасининг 65% голларини урди
Манчестер Сити ҳужумчиси Эрлинг Хааланд рақиб дарвозаларини мунтазам ишғол этишда давом этмоқда. "Борнмут"га қарши ўйинда (3:1) норвегиялик форвард икки марта гол уриб, "олхўри"лар дарвозасини 17 ва 33-дақиқаларда ишғол қилган.

Жорий мавсумда Хааланднинг ҳисобида 13 гол бор, Манчестер Сити эса жами 20 гол урган. Бу шуни англатадики, жамоанинг голларининг 65 фоизи Хааланд ҳиссасига тўғри келади, бу эса лигадагги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Иккинчи ўринни 43% кўрсаткич билан "Кристал Пэлас"дан Жан-Филипп Матета ва "Брентфорд"дан Игор Тиаго бўлишмоқда. Манчестер Сити ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 19 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Жамоа етакчи Арсеналдан 6 очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хааланд жамоасининг 65% голларини урди