
Фото: Shutterstock
Мичиган университети олимлари таламуснинг матрица ҳужайралари онгни йўқотиш ва қайтариш жараёнларида катта рол ўйнашини аниқлади.
Тадқиқотчилар соғлом кўнгиллилар миясидаги фаолликнинг ўзгаришини ўрганишда функционал магнит-резонанс томография усулидан фойдаланган. Уларга юборилган пропофолдан венага қилинадиган тез таъсир кўрсатувчи умумий наркоз сифатида ишлатилади.
Олимларнинг аниқлашича, чуқур уйқу вақтида сенсорли маълумотларни қайта ишлаш учун жавобгар таламусдаги нейронлар фаоллиги сезиларли даражада пасайгани кузатилган. Шу билан бирга, алоҳида сенсор сигналларни қайта ишлаш сақланиб қолган, аммо уларнинг алоқаси бузилган.
Тадқиқот натижаларига кўра, ҳушсиз ҳолатга ўтиш вақтида таламусдаги матрицали ҳужайралар муҳим рол ўйнайди. Таламус катта яримшарлар юзасида жойлашган асосий тузилма ва у ҳис қилиш органларидаги (ҳид билишдан ташқари) сенсор ва ҳаракат ахборотини катта ярим шардаги тегишли соҳаларга юборишга жавоб беради.
Бундан ташқари, миянинг ушбу соҳаси уйқу, уйғониш ва концентрацияни тартибга солишда ҳам муҳим рол ўйнайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар