
CNN хабарига кўра, Хитой сўнгги йилларда ракета ишлаб чиқариш ва ракета қўшинларига тегишли ҳарбий объектлар ҳудудини жадал равишда кенгайтирмоқда.
Нашр маълумотларига асосан, журналистлар 2020 йилдан буён йиғилган сунъий йўлдош суратлари, хариталар ва ҳукумат маълумотларини таҳлил қилиб, мамлакатда ракета ишлаб чиқариш кўлами сезиларли даражада ортганини аниқлашган.
Сунъий йўлдош тасвирларида Хитой Қуролли кучларининг ядровий арсеналини назорат қилувчи ракета заводлари ва қўшинларига тегишли 136 та иншоотнинг камида 60 фоизи ҳудудида қурилиш ва кенгайиш ишлари кузатилгани қайд этилган.
Манбалар таъкидлашича, бу объектлар таркибига ҳарбий заводлар, илмий-тадқиқот марказлари ва синов майдонлари киради. Улар 2020 йил бошидан 2025 йил охиригача бўлган даврда минглаб квадрат метргача кенгайган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!