
Дания ҳукумати 15 ёшдан кичик болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш бўйича янги қонун лойиҳасини тақдим этди. Янги ташаббуснинг асосий мақсади — болаларни зарарли контент ва онлайн савдолар таъсиридан ҳимоя қилишдир.
Ҳукуматнинг маълум қилишича, онлайн платформалар мазкур ташаббусни амалга оширишда давлат билан ҳамкорлик қилиши керак бўлади. Агар компаниялар бу талабни рад этса, уларга жаҳон бўйича олинадиган умумий даромадининг 6 фоизигача жарима қўлланиши мумкин.
Тадқиқотларга кўра, Данияда 13 ёшга тўлмаган болаларнинг қарийб 94 фоизи, ҳатто 10 ёшдан кичикларнинг ярми ижтимоий тармоқларда шахсий аккаунтларга эга экани маълум бўлган.
Ҳукумат фикрича, мазкур чоралар ёш авлодни рақамли дунёдаги хавфлардан асраш ва уларнинг психологик саломатлигини сақлашга хизмат қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!