Фото: AFP/Getty Images
АҚШ собиқ президенти ва президентликка номзод Доналд Трамп навбатдаги сайловолди митингида иқтисодиёт бўйича айрим режалари билан ўртоқлашди. У ғалаба қозонса, АҚШда «саноат жонланиши»га ваъда беряпти. Трамп бунга импортга йирик тарифлар жорий этиш ва ишлаб чиқаришни хориждан мамлакат ичкарисига ўтказувчи Америка компаниялари учун солиқ имтиёзларини бериш орқали эришмоқчи.
Доналд Трамп Жоржия штатининг Саванна шаҳрида бўлиб ўтган митингда сўзлаган нутқида, агар у яна президент бўлса, ишлаб чиқаришни АҚШга кўчирадиган компаниялар учун «ўта паст солиқлар ва чекловларга эга» махсус федерал зоналар яратишини, бизнес учун қоидалар ва тартибларни соддалаштиришини айтди.
«Менинг режамга кўра, америкалик ишчилар бошқа мамлакатларга иш ўринларининг кўчишидан ташвишланмайди. Аксинча, хорижий давлатлар Америкага иш ўринларини бой беришдан хавотирда бўлади», - деди собиқ президент.
Бунгача Трамп Хитой товарларига 60 фоиз, бошқа барча мамлакатлардан импортга 20 фоиз миқдорида импорт тарифларини жорий этиш режалари ҳақида гапирган эди. Баъзи иқтисодчиларнинг фикрига кўра, бундай кескин чоралар, биринчи навбатда, мамлакатда нархларнинг қимматлашишига олиб келади.
Трампнинг Жоржиядаги митингда чиқишидан бироз олдин Камала Ҳарриснинг сайловолди кампанияси кўп йиллардан бери демократ номзодларни қўллаб-қувватлаб келаётган инвестор Марк Кубан билан суҳбат ўтказганди.
Кубан Трампнинг Америка фирмаларининг Мексикада ишлаб чиқарган маҳсулотларига тарифлар жорий этиш режаларини танқид қилиб, бу уларга зарба бўлишини айтди.
2016–2020 йиллардаги президент даврида Трамп Хитойдан импорт қилинадиган айрим маҳсулотларга божлар жорий қилганди. Байден маъмурияти ушбу тарифларнинг бир қисмини сақлаб қолди ва айримларини янгилади. Хусусан, электр транспорт воситалари учун божлар оширилиши эълон қилинди.
Собиқ президент демократларни пандемиядан кейин инфляциянинг кескин ўсиб кетганида айблаб келади. АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2019 йилдан 2023 йилгача озиқ-овқат маҳсулотлари учун истеъмол нархлари индекси 25 фоизга ошган. Жорий йилдан бошлаб нархларнинг ўсиши сезиларли даражада секинлашди.
Трамп ҳам, унинг рақиби, амалдаги вице-президент Камала Ҳаррис ҳам сайловолди кампаниясининг иккинчи қисмида иқтисодий муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича режалар ҳақида кўпроқ гапира бошлади. Сўров натижаларига кўра, америкалик сайловчиларни айнан иқтисодиётнинг аҳволи кўпроқ хавотирга соляпти.
Ҳаррис чоршанба куни Пенсилвания штатининг Питтсбург шаҳрида сўзлаган нутқида иқтисодий таклифларнинг янги пакетини очишни режалаштираётганини айтганди.
CBC томонидан ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, иқтисодни биринчи ўринга қўювчи сайловчилар Трампни Камала Ҳаррисдан кўра кўпроқ афзал кўришади – мос равишда 53 фоиз ва 47 фоиз. Сўнгги ойларда Ҳаррис фарқни бироз қисқартирди: август ойида бундай сайловчиларнинг атиги 43 фоизи уни ёқлаб чиқаётганди.
Ўтган ойда Камала ўзининг иқтисодиёт бўйича баъзи режаларини эълон қилганди, хусусан, уй қураётган ёки биринчи марта уй сотиб олувчиларга ёрдам бериш ва озиқ-овқат нархининг сунъий равишда юқори бўлишига қарши курашиш. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди