date

Эрлинг Ҳоланд АПЛнинг 11 жамоасидан кўпроқ гол урди

Эрлинг Ҳоланд АПЛнинг 11 жамоасидан кўпроқ гол урди

“Манчестер Сити”нинг қудратли ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд яна мухлисларни "лол" қолдирди. “Этихад”да бўлиб ўтган Англия Премьер-лигаси 8-тур баҳсида “шаҳарликлар” “Эвертон”ни 2:0 ҳисобида енгди ва ҳар икки голни айнан Ҳоланд урди. Бу натижа унинг статистикасини янада таъсирчан кўринишга келтирди.

25 ёшли норвегиялик форвард жорий мавсумда АПЛдаги илк 8 учрашувда 11 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу кўрсаткич билан у лигадаги 11 та жамоадан ҳам кўпроқ тўп киритган ҳолатда турибди.

Ҳозирги кунда Ҳоланднинг ҳисобида “Сандерленд”, “Эвертон”, “Брентфорд” ва “Бёрнли” сингари клублардан ҳам кўпроқ голлар бор — улар ҳар бири бор-йўғи 9 тадан тўп кирита олган. Шунингдек, “Фулҳэм” (8 гол), “Астон Вилла” (8), “Ньюкасл” (7), “Лидс” (7), “Вест Ҳэм” (6), “Ноттингем Форест” (5) ва “Вулверхэмптон” (5) каби жамоалар ҳам Ҳоланддан орқада қолмоқда.

Шу билан бирга, “Манчестер Сити” ҳам Премьер-лигада энг ҳужумкор жамоа бўлиб қолмоқда — “шаҳарликлар” 8 ўйинда 17 та гол урган. Улардан кейин “Челси” 16 та ва “Арсенал” 15 та тўп билан жойлашган.

Ҳоланднинг бу мавсумдаги гол уриш темпи жамоа мухлисларини ҳам ҳайратга солмоқда. Унинг сўнгги формаси жамоанинг чемпионлик пойгасида яна етакчиликни сақлаб қолишига ишонч уйғотмоқда.

Шубҳасиз, норвегиялик ҳужумчи ҳозирги замон футболидаги энг хавфли ва самарали тўпурарлардан бири сифатида яна бир бор ўз сўзини айтди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрлинг Ҳоланд АПЛнинг 11 жамоасидан кўпроқ гол урди