08:26 / 30.09.2024
12

Марк Цукербергнинг бойлиги 6 баравар ошди

Марк Цукербергнинг бойлиги 6 баравар ошди
Фото: Getty Images
Meta асосчиси Марк Цукербергнинг бойлиги Metaverse ишга туширилганидан кейин олти бараварга кўпайиб, илк бор 200 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.

Bloomberg рейтингига кўра, Цукерберг Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск, Amazon асосчиси Жефф Безос ва LVMH гуруҳи эгаси Бернар Арнодан кейин дунёдаги 500 нафар энг бой одамлар рўйхатида 4-ўринга кўтарилди. Бизнесменнинг бойлиги асосан Meta Platforms Inc. акциялари рекорд даражадаги қимматлашуви туфайли ошган. Натижада Цукербергнинг соф активлари қиймати 2 йил ичида деярли олти баробарга ўсган.

2024 йил бошидан бери Meta Platforms Inc. акцияларининг қиймати ўтган йилга нисбатан 60 фоизга ошган. 28 сентябрь куни улар ҳар бир акция учун рекорд 568,95 долларга савдога қўйилган.

Цукерберг компания акцияларининг 13 фоизига эга ва шу сабабли унинг бойлиги 1 январдан бошлаб 73,4 миллиард долларга кўпайди.

Цукербергнинг Metaverse яратиш режалари дастлаб акциялар нархининг кескин пасайишига сабаб бўлган. Ўша пайтда миллиардер ўз капиталининг тахминан 100 миллиард долларини йўқотиш хавфи остида эди. Metaverse’ни ишлаб чиқиш бошланганида тадбиркорнинг компанияси катта сармоя киритди, шу жумладан, иммерсив контентни ривожлантиришга ҳам.

Facebook ижтимоий тармоғи асосида метаоламнинг яратилиши 2021 йил июль ойида эълон қилинганди. Ўша йилнинг октябрь ойида Instagram, WhatsApp ва бошқа хизматларга эгалик қилувчи Facebook Inc. номи Meta’га ўзгартирилди.

Метаолам деганда рақамли оламлар тўплами тушунилади. Гап виртуал (VR) ва кенгайтирилган (АR) реаллик технологияларидан фойдаланадиган маҳсулот ҳақида кетмоқда. Цукербергнинг прогнозига кўра, уни ишлаб чиқиш беш-ўн йил давом этиши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Марк Цукербергнинг бойлиги 6 баравар ошди
ePN