Фото: Reuters
АҚШдаги президентлик сайловлари ва унда республикачи Дональд Трамп етакчилик қилаётгани фонида биткоин нархи 9,31 фоизга ошиб, 74 352 долларга етди. Маълумотлар Binance биржасида эълон қилинди.
Охирги марта биткоин нархи 2024 йил 14 мартда тарихий максимумни ўрнатган ва 73,777 минг долларга кўтарилганди. Биткоин курси Америка сайловлари куни яқинлашгани сари ўсиб борди. Бунга Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп ўзининг сайловолди нутқида криптобизнесни қўллаб-қувватлагани сезиларли таъсир кўрсатди. Май ойида Трамп жамоаси расман криптовалюта орқали сайловолди кампанияси учун хайрияларни қабул қила бошлади.
Биткоин ҳам Трампнинг реклама кампаниясининг бир қисмига айланди. Сентябрь ойида сиёсатчи Нью Йоркдаги барда тарафдорларига биткоинда бургерлар сотиб олди.
31 октябрь куни Трамп биткоин фойдаланувчиларини криптовалюта концепциясини тавсифловчи техник ҳужжат биринчи марта эълон қилинганининг 16 йиллиги билан табриклади. Трампнинг маслаҳатчиси Девид Бэйли эса криптовалюталар ҳақидаги энг қадимги онлайн нашрлардан бири — Bitcoin Magazine’нинг эгаси ва бош муҳаррири ҳисобланади.
Демократик партиядан номзод Камала Ҳаррис ўзининг сайловолди кампаниясида криптовалюта бозорини қўллаб-қувватлашга эътибор қаратмаган ва бу мавзуга юзаки тўхталиб ўтган. Ҳозирги администрациянинг криптовалюта ҳамжамиятидаги ҳаракатлари АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси томонидан кўплаб санкциялар ва суд даъволари туфайли салбий қабул қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...