Фото: PA Media
Британия музейи ўз тарихидаги энг қиммат совғага эга бўлади — қиймати 1 миллиард фунт стерлингни ташкил этадиган Хитой чиннилари музей коллекциясидан ўрин олади, деб хабар бермоқда BBC.
1,7 мингта буюм ўз ичига оладиган жамланма Хитой тарихи билан қизиққан ва ушбу давлат тилини яхши ўрганган британиялик бизнесмен Персивал Девид фонди васийлари томонидан топширилади. У коллекцияни бутун умри давомида тўплаб, бошқаларни ҳам бундан илҳомланишга ундаган.
Девиднинг коллекцияси Хитойдан ташқаридаги энг ноёб кулолчилик маҳсулотлар жамланмаси ҳисобланади — у 2009 йилдан бери Британия музейида намойиш этиб келинмоқда, аммо коллекция энди музейнинг мулкига айланади.
Энг ёрқин экспонатлардан бири — бу 1351 йилга тегишли «Девид вазаси»дир. Уни ўрганиш давомида кўк-оқ рангли кулолчилик намуналари қачон пайдо бўлгани борасидаги саналарга ойдинлик киритган. Товуқ тасвири туширилган идишдан эса император Чэнхуага (1465-1487) вино узатишда фойдаланилган бўлса, Жу Яо чинниси 1086 йилда Сун сулоласи саройи учун ясалган.
Коллекциядаги айрим буюмлар тез орада Хитойнинг Шанхай музейи ва Ню-Йоркдаги Метрополитен музейига кўргазма учун вақтинча юборилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди