Хитойда 86 миллион йиллик динозавр тухумлари топилди

1 дақиқа ўқиш2.9K
Хитойда 86 миллион йиллик динозавр тухумлари топилди

Хитойда фан оламини ҳайратга солган навбатдаги катта кашфиёт рўй берди. Марказий ҳудудда жойлашган Цинлуншань қазилма қўриқхонасида олимлар тошга айланган тухум қобиғидан иборат ноёб топилмаларни аниқлади. CNN ёзишича, ушбу топилма 28 та тухумдан иборат бўлиб, уларнинг ёши тахминан 86 миллион йил экани ҳисоблаб чиқилди.

Мутахассислар маълум қилишича, топилган тухумларнинг кўпчилиги Dendroolithidae оиласига мансуб бўлиб, “Placoolithus tumiaolingensis” турига тегишли. Уларнинг шакли бироз яссиланган шар кўринишига эга, узунлиги 120–170 миллиметргача, қобиғининг қалинлиги эса 2,4 миллиметрдан ошмайди. Бу эса уларнинг ноёб геологик хусусиятларини кўрсатиб туради.

Олимлар санани аниқлашда “атом соати” деб аталадиган усулдан фойдаланишган. Яъни тухум қобиғидаги қўрғошин ва уран изотоплари ўлчаниб, уларнинг аниқ ёши ҳисоблаб чиқилган.

Тадқиқотчилар эндиликда ушбу техника нафақат ёшни белгилаш, балки динозаврларнинг совуқ иқлимга қандай мослашганини ўрганишда ҳам ёрдам беришидан умидвор. Чунки бу маълумотлар жуда қадимги турлар ҳаёти ҳақида янги қирраларни очиши мумкин.

“Биз топилмаларни жуда эҳтиёткорлик билан ўрганишимиз зарур. Бу жуда мураккаб жараён бўлиб, замонавий лаборатория ва юқори аниқликка эга асбоб-ускуналар талаб қилади. Энг муҳими, намуна бошқа моддалар билан ифлосланиб қолмаслиги керак”, — деди тадқиқот етакчиси Би Чжао.

Мутахассислар фикрича, ушбу кашфиёт жаҳон палеонтологиясида муҳим босқич бўлиб, келгусида динозаврлар ҳаёти ва уларнинг муҳитга мослашуви ҳақида янги маълумотларни очиб бериши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?