Замбияда деҳқонлар Хитойга алоқадор икки компанияни судга берди. Улар дамбанинг қулаши оқибатида заҳарли чиқиндилар сувга аралашиб, балиқлар нобуд бўлганини ва экинлар йўқ қилинганини айтмоқда. Сув ичишга яроқсиз ҳолга келган.
Ҳодиса феврал ойида содир бўлган ва тахминан 300 минг хонадонга зарар етказган. АҚШ элчихонаси ҳудудда сув ва тупроқ ифлослангани ҳақида огоҳлантириш берган.
Судга мурожаат қилган деҳқонлар компаниялардан 80 миллиард доллар товон ва 20 миллион доллар тезкор ёрдам ажратишни талаб қилмоқда.
Компаниялар воқеа бўйича изоҳ бермаган. Ҳукумат эса вазият жиддий соғлиқ учун хавф туғдирмаётганини маълум қилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар