Дунёда ҳар йили тахминан тенг сонли ўғил ва қиз болалар туғилади, бироқ айрим оилаларда фақат ўғил, баъзиларида фақат қиз болалар дунёга келади. Ушбу феномен жараёнда ота-оналар гени қандай рол ўйнаши мумкинлиги нуқтаи назаридан тадқиқотчилар эътиборини тортди. Бу ҳақда Proceedings of the Royal Society B: Biological Sciences ёзди.
Олимлар 500 минг нафар британиялик ҳақида маълумот сақланувчи Британия биобанки маълумотларини таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, rs144724107 генидаги бир нуклеотидли ўзгариш қиз бола туғилиши эҳтимолини 10 фоизга оширади. Бироқ бундай ўзгариш атиги 0,5 фоиз қатнашчида аниқланган. Бу ўзгариш сперматогенез ва уруғлантиришда иштирок этувчи ADAMTS14 гени ёнида жойлашган.
Шунингдек, тадқиқотчилар жинслар нисбатига таъсир қилувчи яна икки ген — RLF ва KIF20Bни аниқлашди. Аммо олимларнинг фикрича, хулоса чиқаришга эрта, бу генларнинг хусусиятларини бошқа танловларда қўшимча текшириш зарур.
Олинган маълумотлар Фишер принципи — эволюцион биология назариясига мувофиқ келади, унда нима учун популяцияда жинслар нисбати тенг сақланиб қолишига жавоб берилган. Агар популяцияда бир жинс вакиллари кўп туғилиши бошланса, табиий танлов ишга тушиб "камёб" жинс туғилишини кўпайтиради ва ўртадаги мувозанат тикланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи