
Германияда аҳолининг аксарияти ҳукумат фаолиятидан норози. Infratest dimap институти томонидан АРД телеканали учун ўтказилган сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 76 фоизи олти ой аввал ҳокимиятга келган коалисион ҳукумат ишидан қониқмаяпти. Фақат 22 фоиз фуқаролар ҳукумат сиёсатини ижобий баҳолаган.
Таққослаш учун, июн ойида аҳолининг ярмидан кўпи — тахминан 50 фоиз респондентлар ҳукумат фаолиятини қўллаб-қувватлаган эди. Аммо орадан бир неча ой ўтиб, ишонч кескин камайгани кузатилмоқда.
Сўровда, шунингдек, канцлер Fridrix Mers ва молия вазири Lars Klingbeyl рейтинги ҳам пасайгани қайд этилган. Ҳар иккала сиёсатчининг фаолиятидан атиги 26 фоиз одамлар қониқиш билдирган. Ички ишлар вазири Aleksandr Dobrindt’нинг рейтинги эса ўзгармаган.
Респондентларнинг 58 фоизи Германия ташқи сиёсатини ноаниқ деб атаган, иқтисодий аҳвол эса янада хавотирли ҳолатда. Сўровда қатнашганларнинг атиги 29 фоизи мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини “хавфсиз” деб ҳисоблаган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, бу кайфият Германия сиёсий майдонида кескин ўзгаришлар бошланишидан дарак бериши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!