Фото: РИА Новости
Россия президенти Владимир Путин «Россия Федерациясининг ядровий тийиб туриш соҳасидаги давлат сиёсати асосларини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармон 19 ноябр куни ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди ва дарҳол кучга кирди.
Янгиланган доктринага кўра, «ядровий давлат кўмагида ҳар қандай ядровий бўлмаган давлат томонидан Россия Федерацияси ва унинг иттифоқчиларига тажовуз қилиш», шунингдек ядровий бўлмаган воситалар, шу жумладан дронлар билан оммавий ҳаво ҳужуми уюштириш ядровий зарба учун асос бўлади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга янгиланган доктринанинг «вақтида эълон қилинганини» айтди. У ядровий доктринанинг эълон қилиниши АҚШ томонидан Украина Қуролли кучларига Россия ҳудудига Америка ракеталари билан зарба йўллашга рухсат бергани ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги саволга шундай жавоб берди.
«Президент томонидан олдиндан тегишли топшириқлар берилди. Президентнинг ўзи бу ўзгаришларни тайёрлаш якуний босқичда эканлигини айтган эди», деди Песков.
Владимир Путин 25 сентябр куни Россия Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ядровий тийиб туриш доктринасини янгиланишни таклиф қилди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу ўзгаришларни Ғарб учун «аниқ сигнал» сифатида кўриш кераклигини айтди. «Бу давлатларни, агар улар мамлакатимизга ядровий бўлмаган, балки турли воситалар билан ҳужум қилишда иштирок этса, оқибатларидан огоҳлантирувчи сигналдир», деди Песков.
17 ноябр куни АҚШ президенти Жо Байден Украина Қуролли кучларига Американинг узоқ масофали ATACMS ракеталари ёрдамида Россия ҳудудига ҳужумлар уюштиришга рухсат берган эди. Орадан икки кун ўтиб, Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?