© Sputnik / Виталий Невар
Ўтган оқшом Россия ҳаво косим кучлари Украинадаги "Южмаш" заводига янги турдаги ўрта масофали гипертовушли "Орешник" ракетаси билан зарба берди. Sputnik ушбу ҳақида ҳарбий эксперт Александр Хроленко билан суҳбат қилди.
"Ғарбда Россиянинг ушбу зарбасини Путиннинг ядровий огоҳлантириши деб аташди. Пентагон мутахассислари ҳам ушбу кадрларни совуқ терга ботиб томоша қилишган бўлса керак, чунки улар учун бу катта сюрприз бўлди.
Россия узоқ вақт давомида, АҚШ билан тузилган хавфсизлик шартномаси туфайли, ўрта масофали ракеталар ишлаб чиқармаган эди. Лекин бир неча йил олдин америкаликлар бир томонлама ушбу шартномадан чиқиб катта хатога йўл қўйишди. Шундан сўнг Россия ҳам бундай ракеталарни ишлаб чиқара бошлади. Натижасини бугун кўриб турибмиз.
"Орешник" (ўрмон ёнғоғи) 10мах ёки секундига 3 км тезликда учади. Бундай тезликда уни нафақат Ғарб ракеталари ҳатто уларнинг радарлари ҳам кўрмайди. Бугунги кунда унга қарши восита йўқ.
Дастлаб ракета баландликка кўтарилади, иккинчи босқичга ўтганидан сўнг унинг 6та жанговар каллакларининг ҳар бири алоҳида нишонга йўналтирилиши мумкин.
Жанговар каллаклар улкан тезликда, плазма булути ичида "Южмаш"га жипс зарба бергани видеоси бугун интернетда кенг тарқалди. Агар ушбу каллаклар ядровий бўлганида нима бўларди?
Пентагон ҳарбийларини ушбу ҳолат хавотирга солмасдан иложи йўқ. АҚШ якинда Полшада ўз ҳарбий базасини катта тантана билан очган эди. Улар у ерда ўрта масофали ракеталарни жойлаштирмоқчи. Энди эса бу жой осон нишонга айланмоқда. Бирор можаро содир бўлгандек бўлса, "Орешник" у ерга 9 дақиқада етиб боради, Германиядаги "Рамштейн" ҳарбий базасига 11 дақиқада.
© Sputnik
АҚШнинг Яқин Шарқдаги Қатар, Қувайт ва Баҳрайндаги йирик базаларига 11-13 дақиқада. Агар ракета Узоқ Шарқ ҳудудидан учирилса АҚШнинг Тинч океанидаги энг йирик ҳарбий базаси – Пёарл Харборга 25 дақиқа ичида етиб боришга қодир.
Ушбу фактларни ҳисобга олган ҳолда, Пентагон ўзининг заифлигини тушунмоқда ва бу ҳолат уларни тушкунликка туширмасдан иложи йўк. Ахир уларда бундай ракета йўқ ва энг эрта 2030 йилда пайдо бўлиши мумкин.
Путин ўз нутқида минтақавий можаро глобал хусусиятга эга бўлди деганида ушбу ракета керак бўлганда хорижий мамлакатда жойлашган нуқтага ҳам етиб бориши мумкинлигини назарда тутган эди.
АҚШ ва Британия ҳарбийларининг Украина можаросидан фойдаланиб Россия ҳудудига зарба беришда иштирок этгани - бугунги кунда инкор этиб бўлмайдиган факт.
Бундан ташқари, "Орешник" бу стратегик қурол ҳисобланмайди. У масофа ва жанговар қувват жиҳатидан тактик ядро қуроли ҳисобланади. Демак халқаро шартномалар билан фойдаланиш чекланган стратегик ракеталар тоифасига кирмайди.
Айтиш жоизки, Россияда АҚШ ва НАТО учун "Сармат"дан тортиб "Орешник"ка қадар кўплаб сюрпризлар бор. Россия вазиятга қараб уларнинг кераклисидан фойдаланиши мумкин", - деди Хроленко. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди