АҚШ БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва UNRWA таркибидан чиқди

Дунё1 дақиқа ўқиш513
АҚШ БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва UNRWA таркибидан чиқди
Доналд Трамп Қўшма Штатларни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ишлари агентлиги (UNRWA) таркибидан чиқариш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда 4 феврал, сешанба куни Оқ уй матбуот хизмати, шунингдек, AFP ва dpa агентликлари хабар берди.
АҚШ БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва UNRWA таркибидан чиқди
Фото: Getty images
Оқ уй: БМТда «Америкага қарши тарафкашлик» ҳукмрон

AFP таъкидлаганидек, Трампнинг фармони АҚШнинг БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО)даги иштирокини қайта кўриб чиқишни ҳам назарда тутади. Агентлик Оқ уйнинг янги котиби Уилл Шарфнинг БМТ институтларида «Америкага қарши тарафкашлик» ҳақидаги гапидан иқтибос келтиради.

«Умуман олганда, фармон мамлакатлар ўртасидаги катта тафовутлар ва молиялаштириш даражасидан келиб чиқиб, АҚШ томонидан БМТга ажратилаётган маблағларни қайта кўриб чиқишни талаб қилади», — дея қўшимча қилди Шарф.

«Мен доимо Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг катта салоҳиятга эга эканлигини ҳис қилганман. Аммо ҳозир у бу салоҳиятга мос келмаяпти, - деди Доналд Трамп ҳужжатни имзолар экан. - У унчалик яхши ишламаяпти ва у ўз ишини қилмаяпти».

АҚШ UNRWA учун энг йирик донор эди

Исроил 2023 йил 7 октябрда Ҳамаснинг Исроилга ҳужумига алоқадорликда айблаганидан сўнг, Жо Байден даврида АҚШнинг UNRWA'ни молиялаштириши 2024 йил январида тўхтатилган эди. Шу билан бирга, АҚШдан кейин яна ўндан ортиқ ривожланган давлатлар, хусусан, Германия, Буюк Британия, Япония ва Австралия UNRWA'ни молиялаштиришни тўхтатди. Канада, Швеция ва Италия тўловларни бекор қилди, аммо кейинроқ тўловларни қайта бошлади.

Илгари Қўшма Штатлар UNRWA'нинг энг йирик донори бўлиб, ҳар йили 300-400 миллион доллар ажратган. Трампнинг 2017-2021 йиллардаги биринчи муддати давомида у UNRWA'ни молиялаштиришни тўхтатиб қўйган эди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Иқтисодиёт
    27 ноябрь учун валюта курслари эълон қилинди
  2. Спорт
    ФИФА киберҳужумга учради: хакерлар ташкилотнинг маълумотларига киришга муваффақ бўлди
  3. Саломатлик
    «10 та доридан кўра битта бедана тухуми фойдали» — ҳақиқатми ёки муболаға?
  4. Жамият
    «Синглиси бор акалар меҳрга муҳтож бўлмас экан»: оиладаги энг беғубор ришта ҳақида
  5. Жамият
    Ижара тўловлари ўз вақтида амалга оширилмагани учун Дамас автомашинаси хатланди
  6. Спорт
    Андони Ираола «Ливерпул» юлдузлари Вирц ва Исакнинг ҳамкорлигини юқори баҳолади
  7. Жамият
    Она меҳрига муштоқ бола онасининг бағрига қайтарилди
  8. Дунё
    «У 80 фоиз супер даҳо, қолган 20 фоизини айтишдан бош тортаман»: Трамп Илон Маск ҳақида
  9. Маданият
    Ўзбекистон халқ артисти Матёқуб Матчонов бугун 70 ёшда!
  10. Спорт
    «Олимпик-МобиУз» «Шўртан»ни мағлуб этиб, Суперлига йўлланмаси сари муҳим қадам ташлади