Трампнинг чиқишларидан Кремлдагилар ҳам ҳайратда

Дунё3 дақиқа ўқиш1.7K
Трампнинг чиқишларидан Кремлдагилар ҳам ҳайратда
Аввалги чиқишимизда тарихий даврда яшаяпмиз дегандик. АҚШ президенти Доналд Трампнинг сиёсатини ҳар ким турлича талқин қилиши мумкин, лекин аниғи шуки, Трамп кўз ўнгимизда тарих ёзмоқда. Қандай тарих эканини эса кейинроқ билиб оламиз.

Шу кунларда Мар-а-Лагодаги қароргоҳидан ишлаётган Трамп у ерда брифинг ўтказиб уруш бошланишида Зеленскийни айблагани ҳақида хабар бергандик. Афтидан, бу гаплар Трампнинг хуморини боса олмаган. Уйига боргач АҚШ президенти iPhoneʼини қўлига олди-да, Украина манзилига навбатдаги таҳдидомуз гапларини ёзди. Дарвоқе, Трамп негадир дўсти Маск сотиб олган севимли Тwitterʼига қайтмай, ўзи очган Truth ижтимоий тармоғида ёзиб юрибди. Ўзи бу платформа Трамп ёзиб туриши учун очилган деса муболаға бўлмайди. Видео ёзиб бўлингач, Украина ўз ҳудудида бу тармоқни блоклагани маълум бўлди.

Республикачи шундай гапларни айтмоқдаки, АҚШ нашрларига кўра бундан ҳатто Кремлдагилар ҳайрон қолмоқда. Навбатдаги постида Трамп Зеленскийга очиқчасига таҳдид қилди ва уни Россия пропагандаси методичкаларидаги каби қизиқчи деб атади: «Унчалик таниқли бўлмаган қизиқчи АҚШдан ютиб бўлмайдиган, энди эса ТРАМПдан бошқаси тугата олмайдиган уруш учун 350 миллиард доллар ундирди (Трамп ўз номини катта ҳарф билан ёзиб, негадир қўштирноққа ҳам олган – тарж.).

Америка Украинага Европа Иттифоқидан 200 миллиард доллар кўпроқ ёрдам берди. Лекин фарқ шундаки, Европанинг пуллари қайтиши кафилланган, АҚШ эса бир центни ҳам қайтариб ололмайди. Нега уйқучи Байден харажатни тенг тақсимлашни сўрамади? Ахир бу уруш Европа учун биздан кўра муҳимроқ-ку. Бизни урушдан ажратиб турган катта, ажойиб океанимиз бор бўлса», деди Трамп.

Америка президенти Европанинг пуллари кафолатланган деб, Россиянинг қитъа банкларида музлатилган 300 миллиард долларни назарда тутди.

Трамп Зеленскийнинг рейтинги пастлиги ҳақида навбатдаги марта гапирди, лекин бу гал 4 фоиз фактини тилга олмади: «Зеленский сайлов ўтказишдан бош тортяпти. Унинг рейтинги жуда паст. У фақат Байден билан скрипка чалишни яхши уддалади. Сайловсиз диктатор тезроқ ҳаракат қилмаса, давлатидан асар ҳам қолмайди. Биз Россия билан яхши музокаралар олиб боряпмиз. Урушни фақат ТРАМП тўхтата олишини ҳамма тушуняпти. Европа шарманда бўлди, Зеленский эса афтидан пул оқими тўхтаб қолишини истамайди. Мен Украинани яхши кўраман, лекин Зеленский вазифани жуда ёмон бажарди, давлат барбод бўлди, миллионлаб одамлар ўлди ва ўлишда давом этмоқда», деди АҚШ президенти.

Очиқ таҳдид

Трампнинг ушбу постидаги бир жойига эътибор беринг: «Агар Зеленский тезроқ ҳаракат қилмаса, унинг давлатидан асар ҳам қолмайди». Яъни жаноб Трамп Киевга яхшиликча тўртта областингни Россияга топшириб, Путиннинг ҳамма шартларига кўн-да, келишувни имзола, кейин мен бориб америкаликларга урушни тугатдим, деб тезроқ мақтанай. Бўлмаса шундай қиламанки, Путин жўрам Киевни уч кунда эгаллаб олади, демоқчи. Бунинг номини эса таҳдид дейишади. Жаноб Трамп олдинги муддатида шунга ўхшаш иш ортидан импичмент олишига сал қолганди, лекин бу гал бунақа бўлмаслиги аниқ. Чунки Конгресснинг икки палатаси ҳам республикачилар қўлида, 4 йил ҳеч ким уларнинг мушугини пишт дея олмайди.

Европа Зеленскийни қўлламоқда

Трампнинг таҳдидли чиқишидан кейин бутун Европада давлат раҳбарларини Украина президенти Зеленскийни қўллаб чиқишди: «Зеленскийни диктатор дейиш учун жуда беадаб бўлиш керак», деди Чехия президенти Петр Павел. Норвегия бош вазири буни ноҳақлик деб атади. Финландия президенти Украина ва унинг конституциясини қўллашини билдирди.

«АҚШ президенти дўстларимиздан биридан юз ўгириб, каллакесар томонда бўлиши қанчалик жирканч», деди АҚШ сенатидаги демократлар лидери Чак Шумер.

Трампнинг партиядоши конгрессмен Майк Лоур Путинни диктатор деб атаб, у Американинг дўсти эмас, деди. Сенатор Адам Шифф Ғарб Чехословакиядан кейин ҳеч бир демократик давлатни бу қадар очиқ сотмаганди, деди 1938 йилдаги Иккинчи жаҳон урушига йўл очган Мюнхен келишувига ишора қилиб. Ўшанда Чехословакия Британия ва Франция воситачилигида Судет вилоятини Ҳитлер бошчилигидаги фашистлар Германиясига беришга мажбур бўлади. «Қоннинг ҳидини сезган» Ҳитлер эса бир йил ўтиб уруш бошлайди.

Британия консерваторлари лидери Кеми Баненох Зеленский диктатор эмас, Укрананинг демократик сайланган президенти деб атади. Германия канцлери Олаф Шолц Зеленскийни нолегитим деб аташ хавфли риторика эканидан хавотир билдирди. Британия бош вазири Кир Стармер эса АҚШ билан мулоқот вақтида Украинада узоқ йиллик тинчлик бўлиши учун имкон қадар ҳаракат қилишга ваъда берди. Шунингдек, уруш бўлаётган мамлакатда сайлов ўтказмасликни тўғри қарор деб баҳолади. Зеленский Тwitterʼдаги саҳифасида барчага қўллаб-қувватлагани учун раҳмат айтди.

Украиналик ҳарбий раҳбарлар ўз каналларидаги Зеленскийга бўлаётган таҳдидлар фонида мамлакат жиддий синов олдида тургани ва дадил бўлиш кераклиги ҳақида постлар қолдирмоқда.

Ана шунақа гаплар. Зеленский уч йилдан буён Россияга қарши урушаётганди. Энди иккинчи томонда кимсан АҚШ президенти Доналд Трамп пайдо бўлди. Кўрамиз, Украина бу жиддий синовга қандай бардош бераркин. Дунёда жуда ғалати мувозанат пайдо бўлди. АҚШ ва Россия икки томондан бир давлатга босим қилмоқда. Европа эса коллектив ҳолатда ўша давлатни қўллаяпти. Бир филмда айтилганидек, дунёмизда қизиқ ишлар бўляпти.

Ўткир Жалолхонов тайёрлади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    Хитойда намойиш этилган янги IRON гуманоид роботи жамоатчиликни ҳайратга солди
  2. Жамият
    Ер юзидаги энг совуқ синфхона: Жавоҳирбек Азизов нега Антарктида яхшироқ раҳбарларни тарбиялай олади, деб ҳисоблайди
  3. Дунё
    Венгрияда миллиардерларга қарши махсус ҳашамат солиғи жорий этилди
  4. Дунё
    Трамп Путиннинг Майамидаги G20 саммитига келиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди
  5. Дунё
    Google СИ Путиннинг 2036 йилгача бўлган режаларини баҳолади
  6. Техно
    Хитой меҳмонхоналарида инсонсимон кир ювиш роботлари тунги сменада иш бошлади (видео)
  7. Дунё
    Трамп АҚШ Эронга тинчлик келишуви учун барча имкониятларни берганини маълум қилди
  8. Дунё
    «TikTok — инсон миясини ўлдиради»: Тоқаев ёшларни гаджетлардан даромад топишга чақирди
  9. Дунё
    Путин СИ ўқувчиларни мустақил фикрлашдан маҳрум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди
  10. Техно
    «Вояджер-1» Ерга илмий маълумотларни узатишни тўхтатди: зонд фақат бўш сигнал юбормоқда