
© Sputnik / Сергей Бобылев
Россия президенти Владимир Путин Москвада бўлиб ўтаётган “Келажак технологиялари” форумининг ялпи мажлисида сўзга чиқиб, Россиянинг энг илғор технологиялари ҳақида гапирди.
“Орешник” ҳақида
"Бутун дунё "Орешник" ҳақида гапирмоқда. Лекин у қандай материаллардан ишлаб чиқилган? Жанговар каллакларидаги ҳарорат Қуёш юзасидаги ҳароратга мос келади". Бу қурол ғояси 80-йиллар охирида пайдо бўлган, лекин у вақтда уни яратиш учун мос келадиган материаллар бўлмаган", - деди Путин.
Ғарб компаниялари ҳақида
Олинган салоҳиятни йўқотмаслик учун хорижий компанияларни қайтариш масаласини диққат билан кўриб чиқиш керак. Россия ишлаб чиқарувчилари орасида афзалликларга эга бўлган корхоналарнинг ўзаро муносабатларини ЖСТ доирасида тартибга солиши керак. Ташқи муаммолар ва санкциялар иқтисодиёт учун муҳим рағбатлантирувчи роль ўйнади.
Илм-фанни молиялаштиришни ЯИМнинг икки фоизигача етказиш керак. Давлат илмий ривожланиш соҳасида хусусий инвесторларни қўллаб-қувватлашда давом этади. Россия Ғарб олимлари билан ҳамкорликда тўсиқлар яратмоқчи эмас.
Нафақат бирламчи хомашё, балки юқори стандартли маҳсулотларни ҳам экспорт қилиш имконини берадиган ўзимизнинг технологик калитларга эга бўлишимиз муҳим.
"Россия компаниялари бизнинг олимларимизга тобора кўпроқ мурожаат қилмоқдалар ва улардан ёрдам олишмоқда ва маҳаллий ечимлар кўпинча хорижий муқобиллардан кўра самаралироқ бўлиб чиқмоқда", - деди Путин.
Биоиқтисодиёт ҳақида
Айни дамда "кристалланаётган" янги технологиялар тез орада дунёни ўзгартиради. Бугунги кунда янги ҳодиса - биоиқтисодиёт пайдо бўлмоқда.
"Бу глобал ўсиш нуқтаи назаридан жуда муҳим мавзу. Келажак технологиялари форумининг навбатдагисини биоиқтисодий масалаларга бағишлашни таклиф қиламан, албатта, агар ҳамкасблар буни мумкин ва қизиқарли деб топса. Биз бутун дунёдан фан, таълим ва бизнес вакилларини иштирок этишга таклиф қиламиз. Биз ҳамкорликка очиқмиз", - деди Россия президенти.
Технологик ривожланиш ҳақида
Россия кимё ва янги материаллар ишлаб чиқаришда мукаммалликка эришиши ва сифат жиҳатидан рақобатбардош бўлган инновацион маҳсулотларни таклиф қилиши керак.
Кимё саноатидаги совет мероси СССР парчаланганидан кейин исроф қилинди. Россия литийни ўзи қазиб олиши керак.Кимё саноати ва унга алоқадор тармоқлар салоҳиятини бир неча баробар ошириш зарур.
Биз кимё соҳасидаги мавжуд технологияларни ва янги материалларни алмаштириш билан қаноатланмаслигимиз керак, биз ўз платформаларимизни ишлаб чиқишимиз керак.
Янги корхоналар яқин йилларда полимерлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини беради. Баъзи соҳаларда Россиядан хорижий давлатлардан "ортда қолди", шу жумладан, двигателлар ишлаб чиқариш соҳасида ҳам кўп иш қилиш керак.
Россиянинг Арктикадаги роли ҳақида
Россия бугунги кунда Арктикада мутлақ етакчи ҳисобланади:
"Ҳозирда кўплаб давлатлар биз билан атом музёрар кемалари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилмоқчи", - деди Россия етакчиси.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар