Гулнора Каримованинг мусодара қилинган маблағларидан 95 миллион доллар Ўзбекистонга қайтарилди

2 дақиқа ўқиш580
Гулнора Каримованинг мусодара қилинган маблағларидан 95 миллион доллар Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон Швейцариядан Гулнора Каримованинг музлатиб қўйилган 131 миллион долларлик активларининг биринчи қисми ҳисобидан 95 миллион долларни қайтарди. Бу ҳақда Олмалиқ шаҳридаги матбуот анжуманида Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов маълум қилди.

Швейцария ҳудудида мусодара қилинган бу ноқонуний маблағлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатдаги соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилмоқда.

2022 йилнинг 16 августида Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида тегишли битим имзоланган эди. Ушбу келишув доирасида Ўзбекистон, Швейцария ва БМТ ҳамкорлигида БМТ қошидаги кўп томонлама траст жамғармаси таркибида махсус «Ишонч» жамғармаси ташкил этилган. Унинг маблағларини бошқариш учун Стратегик қўмита ва Фуқаролик жамияти маслаҳат кенгаши шакллантирилган.

Биринчи транш бўйича 131 миллион доллар маблағнинг қайтарилиши бўйича келишув амалга оширилди. Жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасида мамлакатимиздаги 230 та перинатал марказ учун 23 турдаги жами 5841 дона замонавий тиббий ускуна сотиб олинди. Тежалган маблағ эвазига яна 1400 дона тиббий жиҳоз келтирилиши режалаштирилган.

«Шунингдек, БМТ ташкилотлари ёрдамида 11 минг нафардан зиёд тиббиёт ходимлари малака оширди. Туғуруқ муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишнинг 29 та миллий протокол ва қўлланмалари халқаро стандартларга мувофиқ қайта ишланди», – дейилади расмий хабарда.

Таълим соҳасидаги ишлар «Ишонч» жамғармаси орқали икки асосий йўналишда амалга оширилмоқда.

«Биринчи йўналиш – ахборот технологиялари ва рақамли таълим имкониятларини кенгайтириш. Иккинчи йўналиш доирасида эса халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда мактабларда санитария-гигиена тизимини яхшилаш, иситиш тизимларини модернизация қилиш ҳамда таълим муассасаларини бошқаришга жамоатчилик иштирокини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар амалга оширилмоқда», – дейилади хабарда.

Вазирлик Швейцария ҳудудида мусодара қилинган маблағларнинг Ўзбекистон халқи манфаатлари йўлида ишлатилишига ҳисса қўшаётган барча халқаро ташкилотларга миннатдорлик билдирди.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади – 30 ой давомида мамлакатда 600 минг нафардан зиёд аёл ва чақалоқни қамраб олиш ҳамда кам вазнли чақалоқларнинг тирик қолиш даражасини 75 фоиздан 90 фоизга оширишдир. Бу лойиҳа учун Каримовадан мусодара қилинган маблағлардан 43,2 миллион доллар ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, БМТнинг Uzbekistan Vision 2030 кўп томонлама траст жамғармаси 2022 йил ёзида Каримованинг Швейцариядаги жиноий активларини қайтариш мақсадида ташкил қилинган эди. Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги реституция келишувига кўра, ушбу маблағлар соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига сарфланади ҳамда Швейцария ва БМТ назорати остида бўлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?