
Португалиялик мутахассис Витор Перейра "Вулверхэмптон" бош мураббийлигидан бўшатилгани ҳақида фикр билдирди. "Мен учун "Вулверхэмптон"ни бошқариш ва ушбу клуб ҳамда унинг мухлислари билан ўзига хос лаҳзаларни бошдан кечириш шараф бўлди.
Клуб эгаларига менга билдирилган ишонч учун, футболчиларга эса бу ойларда кўрсатган меҳнатлари ва фидойиликлари учун миннатдорлик билдираман. Шунингдек, бутун ходимлар жамоасига мени оила аъзоси сифатида қабул қилгани учун раҳмат айтаман", – деди Перейра журналист Бен Жейкобзга.
Перейра 2024-йил декабридан бери "Вулверхэмптон" бош мураббийи эди. Жорий мавсумнинг ўн туридан сўнг жамоа мусобақа жадвалининг энг қуи й поғонасида жойлашган бўлиб, атиги икки очко тўплаган.
"Бўрилар" ҳали Англия Премьер-лигасининг ушбу мавсумида бирор ғалаба қозона олмаган ягона жамоа ҳисобланади.
Витор Перейра: "Вулверхэмптонни бошқариш шараф эди"
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар