UzAuto 53 мингдан ортиқ шартнома тузилганини маълум қилди

Контрактация бошланганидан 11:00 га қадар uzavtosavdo.uz платформаси орқали 53 911 тадан ортиқ шартнома муваффақиятли тузилди. Шу вақт давомида УзАутоСавдўнинг онлайн савдо тизимига 30 марта киберҳужум қилинди, унда 165 мингдан зиёд фаол сессия ва ҳар сонияда 1 180 тадан кўп янгиланган сессия қайд этилди. Калл-сентр орқали 584 та мижоз мурожаати қабул қилиниб, кўриб чиқилди.
Контрактация бошланган пайтдан 11:00 га қадар uzavtosavdo.uz платформаси орқали 53 911 тадан ортиқ шартнома муваффақиятли тузилди, деб UzAuto Motors хабар берди.
Шу вақт мобайнида UzAutoSavdo‘нинг онлайн савдо тизимига 30 марта киберҳужум қилинди. Жами 165 мингдан зиёд фаол сессия ва ҳар сонияда 1 180 тадан кўп янгиланган сессия қайд этилган.
Бундан ташқари, Call-центр орқали 584 та мижоз мурожаати қабул қилинган ва кўриб чиқилган. Компания шартнома тузилганда QR-код мавжудлигини текширишни қатъий тавсия қилди.































Изоҳлар 0
…