АҚШ ва Германия ўртасидаги муносабатлар кескинлашмоқда: экстремистик партия сабаб жанжал келиб чиқди

Дунё2 дақиқа ўқиш679
АҚШ ва Германия ўртасидаги муносабатлар кескинлашмоқда: экстремистик партия сабаб жанжал келиб чиқди
АҚШнинг юқори мартабали расмийлари Германиядаги ўта ўнг қанотга мансуб «Германия учун муқобил» партиясининг (АдГ) экстремистик ташкилот деб тан олинишини кескин қоралаб чиқишди. Уларнинг бу баёнотлари расмий Берлин томонидан асоссиз ва ўринсиз айблов сифатида баҳоланмоқда.

Масаланинг келиб чиқишига сабаб, Германиянинг Конституцияни муҳофаза этиш бўйича федерал идораси (BfV) АдГ партияси фуқароларни миллат ва жойлашувига қараб ажратаётгани ва бу билан мамлакатнинг бирлигини бузишга ҳаракат қилмоқда деган хулосага келганидадир.

Жорий йил февраль ойида ўтказилган федерал сайловларда ушбу партия сайловчиларнинг қарийб бешдан бир қисмининг овозини олиб, 630 ўринли парламентда 152 мандатга эга бўлган эди. Партиянинг асосий платформаси миграция масалаларида қаттиқ позицияда туриши билан боғлиқ бўлиб, улар кўпинча миллатчилик руҳидаги қарашларни қўллаб-қувватлайди. Германиядаги бошқа йирик сиёсий партиялар эса, мамлакатда миллатчиликнинг тарқалишига йўл қўймаслик учун АдГни ҳукумат коалициясига киритишдан қатъий равишда бош тортиб келади.

Партиянинг экстремистик деб тан олиниши АҚШнинг Трамп маъмуриятига ёқмади ва жиддий эътирозлар туғдирди. Хусусан, вице-президент Жей Ди Вэнс Германия ҳукумати совуқ уруш рамзи бўлган Берлин деворини қайта тикламоқчи, деган кескин иддао билан чиқди. Давлат котиби Марко Рубио эса Германиянинг бу қарорини «тирания» деб атади.

Бу каби қаттиқ баёнотларга Германия ташқи ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқлар орқали тезда жавоб қайтариб, «Германия учун муқобил» партиясининг экстремистик тузилма сифатида тан олиниши демократияни ҳимоя қилиш заруратидан келиб чиққанини тушунтирди.

«Германиянинг тарихий тажрибаси мамлакатимизда ўнг экстремизмнинг қайта кучайишига йўл қўйиб бўлмаслигини кўрсатади», — дейилади вазирлик томонидан берилган баёнотда.

Расмий Берлин бу билан 1933 йилда Адолф Ҳитлер бошчилигидаги миллатчи кучларнинг ҳокимият тепасига келганини эслатиб ўтган бўлса ажаб эмас.

Америка ва Германия ўртасида юзага келган бу дипломатик тортишув икки томонлама муносабатларда юзага келган ёриқнинг бир кўриниши бўлиб турибди. Яқинда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг 14 февраль куни Мюнхенда бўлиб ўтган хавфсизлик конференциясида Европа давлатлари етакчиларига юзланиб, худди мактаб ўқитувчисидек муносабатда бўлиши ҳам европалик расмийларнинг жиддий ғазабини қўзғатганди.

Шу кунларда икки мамлакат ўртасида бож сиёсати масаласида ҳам жиддий низолар келиб чиқмоқда, Трамп маъмурияти Европага қарши иқтисодий уруш ҳолатидаги сиёсати билан ўзига хос тарангликни кучайтириб бормоқда. Бу эса икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг келажаги учун хавотирларни янада кучайтирмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Сассуоло — Наполи: жонли матнли трансляция (Италия А Серияси)
  2. Спорт
    Сандерленд — Тоттенхэм: жонли матнли трансляция (Англия Премьер-лигаси)
  3. Дунё
    Қозоғистонда Қуръон тиловати янграган пайтда каптарнинг ҳолати эътибор тортди (видео)
  4. Дунё
    Германияда Гитлерни улуғлаган нидерландиялик 8 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
  5. Иқтисодиёт
    ACWA Ўзбекистондаги солиқ ислоҳотларини юқори баҳолади
  6. Спорт
    Сергей Фомин ва Алексей Крутых «Челленджер» ғолиби бўлди
  7. Авто
    Mercedes ходимларига ишдан бўшаш учун катта пул таклиф қилди
  8. Маданият
    2026 йилнинг топ-10 та энг гўзал актрисалари аниқланди
  9. Спорт
    Эвертон — Ливерпуль: жонли матнли трансляция (Англия Премьер-лигаси)
  10. Маданият
    Мэрайя Кэрининг битта қўшиғи 92 миллион доллар даромад келтирди