date

Эртага Ой Ерга яқинлашади: супер Ой ҳодисаси бўлади

Эртага Ой Ерга яқинлашади: супер Ой ҳодисаси бўлади

Жорий йилнинг энг йирик ва ёрқин астрономик ҳодисаларидан бири — супер Ой — эртага, 5 ноябрь куни осмонда намоён бўлади. Бу ҳақда Британиянинг “The Guardian” нашри хабар тарқатди.

Олимлар маълумотига кўра, бу кеча Ой Ерга энг яқин нуқтага — 357 минг километрдан ҳам яқинроқ масофага келади. Шу сабабли у одатдагидан тахминан 8 фоизга каттароқ ва 16 фоизга ёрқинроқ кўринади.

Мутахассислар тушунтиришича, “супер Ой” деб, Ой Ер атрофидаги орбитасида энг яқин нуқтада бўлган ҳолда тўлиқ ёритилган пайтни айтилади. Бу вақтда унинг кўриниши оддий тўлин Ойдан анча таъсирчан ва гўзал бўлади.

Кузатувчилар учун қувончли хабар — бу манзарани дунёнинг деярли барча нуқталаридан, жумладан, Ўзбекистон осмонидан ҳам томоша қилиш мумкин бўлади. Тошкентда Ой соат 21:50 атрофида кўтарилади. Астрономлар айтишича, унинг энг ҳайратланарли кўриниши айнан чиқиш пайтида кузатилади.

Бундан ташқари, бу жорий йилдаги охирги супер Ой ҳисобланади. Агар ҳаво очиқ ва тиниқ бўлса, ҳеч қандай оптик ускуна ёрдамисиз, фақат кўз билан ҳам бу аниқ ва равшан манзарани томоша қилиш мумкин бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эртага Ой Ерга яқинлашади: супер Ой ҳодисаси бўлади