date

Ҳеч нарса қилмаслик бўйича жаҳон чемпиони тажрибаси

Ҳеч нарса қилмаслик бўйича жаҳон чемпиони тажрибаси
Мен ўзимни “ҳеч нарса қилмаслик” бўйича жаҳон чемпиони деб аташим мумкин. Бу ғайриоддий туюлса-да, айнан шундай. Катта бўлганимдан бери доим “етерлича ҳаракат қиляпманми?” деган хавотир мени қийнаб келган. Гонконг каби рақобат кучли бўлган шаҳарда улғайганим сабабли, яхши натижалар кўрсатиш, ҳар доим энг зўри бўлиш истагим кучли бўлган. Аммо бу ҳаракатлар билан бирга, кўп руҳий босимни ҳам бошдан кечирдим.

2012 йилдан бошлаб мен онгли ҳозирлик — mindfullness амалиётини ўрганишни бошладим. Бу туйғуларимни бошқариш, фикрларимни тўғри шакллантиришда катта ёрдам берди. Ҳозирда таълим психологияси соҳасида ишлайман ва кўплаб одамларнинг руҳий саломатлик муаммоларига гувоҳ бўламан. Шу сабаб мактабларда mindfullnessни жорий қилиш муҳим деб биламан.

Шу сабаб мен “Спаcе-Оут” мусобақасига қизиқдим. Ушбу мусобақани 2014 йилда Сеулда кореялик рассом Wоопсянг ташкил қилган. 90 дақиқа давомида ҳеч қандай ҳаракат қилмаслик, ҳеч нарса қилмаслик талаб этилади.

Мен Гонконгдаги мусобақада 2024 йил октябрда қатнашдим. Иштирокчилар ёга матларида ўтиришди, ҳакамлар юрак уриш частотасини ҳар 15 дақиқада ўлчаб боришди. Телефон ишлатиш, гапириш, ухлаш ман этилган.

Мен нафас олишим, шамолнинг баданимгача етган ҳис-туйғулари ва атрофдаги ўзгаришларни кузатиб, онгли ҳозирлик билан иштирок этдим.

Томошабинлар иштирокчиларнинг юз ифодалари ва мотивациясига қараб баҳо беришди. Мен ғолиб бўлдим.

Соврин Родиннинг “Ўйловчи” ҳайкалчасига асосланган. У ҳар куни менга эслатади — ҳеч бўлмаса бир неча дақиқа бўлса-да, ҳеч нарса қилмасдан ўтиришга ҳаққим бор. Бу — чинакам совға.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳеч нарса қилмаслик бўйича жаҳон чемпиони тажрибаси