
Арктикада жойлашган Франц Иосиф Ер архипелагида Россиялик олимлар томонидан ҳайратланарли топилма аниқланди — Вильчек оролида минг йиллар олдин яшаган китларнинг суяклари топилди. Бу ҳақда Peopletalk маълум қилди.
Ушбу топилма "Арктик сузувчи университет-2025" экспедицияси доирасида амалга оширилган тадқиқотлар натижасида юз берди. Экспедиция Арктикадаги иқлим ўзгаришлари таъсирини ўрганиш билан шуғулланади.
Сўнгги 20 йилда Вильчек оролидаги музлик икки қисмга бўлиниб, аввалги музлик остидаги ерлар очилган. Океан яқинидаги денгиз терассасидан топилган бу суяклар баъзи жойларда жуда яхши сақланган. Бу ҳолат, эҳтимол, абадий муз ерларининг таъсири билан изоҳланади.
Тадқиқотчилар бу топилма орқали сўнгги минг йилликларда денгиз сатҳининг ўзгариши ҳақидаги хулосаларни чиқармоқда.
Институт вакили Никита Демидов таъкидлаганидек, бундай топилмалар нафақат Арктикадаги ўтмишдаги экологик ҳолатни тиклашга ёрдам беради, балки келажакдаги иқлим ўзгаришлари учун ҳам муҳим сценарийларни прогноз қилиш имконини беради.
Арктикадаги ҳар бир муз ерининг эриши нафақат иқлим, балки илмий кашфиётлар учун ҳам янги эшикларни очмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар