Техас чорвадорлари 50 йил олдин даҳшат келтирган гўштни емирувчи чивин яна қайтиб келиши мумкинлиги сабабли ҳушёрликда. Бу паразит ҳайвонларнинг тирик танасига тухум қўйиб, личинкалари эса гўштни ичидан емира бошлайди. Натижада ҳайвон танасида улкан яралар очилиб, даволанмаса, у азоб ичида нобуд бўлади.
Мутахассислар огоҳлантиришича, агар бу ҳашарот Техас ҳудудига кириб келса, 1,8 миллиард долларлик иқтисодий зарар келтириши мумкин. Энг даҳшатлиси эса, личинкалар фақат чорвага эмас, балки ит, мушук ва ҳатто одам танасига ҳам кириб кетиши мумкин. Қишлоқларда чириётган гўшт ҳиди тарқалиши ҳеч кимни хотиржам қолдирмайди.
АҚШ ҳукумати Мекцикадан қорамол импортини тўхтатди ва паразитга қарши наслсиз чивин ишлаб чиқарадиган янги завод қурмоқда. Аммо бу завод ҳали ишга тушмаган ва мавжуд ишлаб чиқариш ҳажми хавфни жиловлаш учун етарли эмас. Демак, зараркунанда чегарадан ўтиши деярли вақт масаласи.
Техас чорвадорлари эса ҳали ҳам тайёргарликда: кимёвий воситалар захираламоқда, фавқулодда режалар тузмоқда. Лекин асосий муаммо – малакали ишчи кучи етишмаслиги. Ҳар бир ҳайвонни ҳар куни текшириш зарур, акс ҳолда кичик бир яра минглаб қуртларга тўлиб, бутун подани нобуд қилиши мумкин.
Мутахассислар буни “энг йирик биологик офатлардан бири” деб атамоқда. Агар чоралар кечикса, чивинлар нафақат чорвачиликни, балки бутун экотизимни қамраб олиб, ёввойи ҳайвонларни ҳам тириклайин емириб юбориши мумкин. Техас чорвадорлари қўрқув билан кутмоқда: ярим асрдан кейин тарихий даҳшат яна қайтиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар