date

ПСЖ Луис Энрике билан тарихий умрбод шартнома режаламоқда

ПСЖ Луис Энрике билан тарихий умрбод шартнома режаламоқда

Франция гранди ПСЖ раҳбарияти жамоа бош мураббийи Луис Энрике билан мутлақо ноодатий қадам ташлашни режалаштирмоқда. Манбаларга кўра, парижликлар испаниялик мутахассис билан умрбод шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқяпти. Агар бу режа амалга ошса, футбол тарихида илк бор клуб мураббий билан бундай форматда келишувга эришган бўлади.

Луис Энрике 2023 йилдан бери ПСЖни бошқариб келмоқда ва қисқа вақт ичида жамоада катта из қолдирди. Унинг қўл остида парижликлар барқарорликка эришиб, ички мусобақаларда ҳам, халқаро майдонда ҳам юқори натижалар қайд этди. Жами ҳисобда Энрике ПСЖ билан 9 марта турли совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Айниқса, ўтган мавсум клуб тарихида алоҳида саҳифа сифатида қолди. Испаниялик мутахассис раҳбарлигида ПСЖ илк бор УЕФА Чнмпионлар Лигасининг бош совринини қўлга киритиб, кўп йиллик орзусини рўёбга чиқарди. Бу ютуқ Луис Энрикенинг нафақат тактик билимлари, балки жамоани руҳий жиҳатдан ҳам юқори даражага олиб чиқа олганини кўрсатди.

Клуб раҳбарияти айнан шу омилларни инобатга олган ҳолда, мураббий билан узоқ муддатли, ҳатто умрбод ҳамкорлик қилиш ғоясини илгари сурмоқда. Бу қарор ПСЖнинг келажакда ҳам барқарор ва узлуксиз ривожланишни мақсад қилганини англатади.

Албатта, футболда “умрбод шартнома” тушунчаси жуда кам учрайди ва кўплаб баҳсларга сабаб бўлади. Бироқ Луис Энрикенинг натижалари ва жамоадаги нуфузи парижликлар учун бу каби тарихий қадам ташлашга жиддий асос бўлаётгани шубҳасиз. Мухлислар эса бундай қарор ПСЖни янада кучли ва барқарор клубга айлантиради, деб умид қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Луис Энрике билан тарихий умрбод шартнома режаламоқда