
Туркия Ўзбекистон фуқаролари учун электрон иш визаларини жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Ушбу масала 27-октябрь куни Анқарада Ўзбекистон делегациясининг Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашуви чоғида муҳокама қилинди.
Туркия ички ишлар вазирининг ўринбосари Мехмет Окташнинг таъкидлашича, икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли бугун Ўзбекистон ва Туркия ўртасида, айниқса ички ишлар соҳасида яқин алоқалар ўрнатилган. Туркия томони, шунингдек, бошқа турдаги визалар асосида Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мамлакатни тарк этмасдан туриб ишлаш учун рухсат олиш имкониятини кўриб чиқишини маълум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар