
ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов Telegram каналида ҳазиломуз пост жойлади. Футболчи супургида тушган суратни улашиб, Гарри Поттер китоблари ва фильмларида тасвирланган уйдирма ўйин — квиддични эслатди.
Сафоновнинг айтишича, ПСЖ билан тузилган шартномасида квиддич билан шуғулланишни тақиқловчи банд йўқ. «Шартномани кўздан кечирдим.
Тақиқланган экстремал спорт турлари рўйхатида квиддич ҳақида банд топмадим. Шу “бўшлиқ”дан фойдаланаман», — деб ёзди у.
Аввалроқ ПСЖ Матвей Сафонов Қитъаларо кубок финалида синиш жароҳати олгани ҳақида хабар берганди. Россиялик футболчининг ҳолати январ ойида, тахминан 3–4 ҳафтадан сўнг қайта баҳоланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.