
“Милан”нинг собиқ ҳимоячиси Тео Эрнандес клуб сафидаги олти йиллик фаолияти давомида урган энг яхши голи қайси эканига шубҳа қилмаслигини билдирди. Унинг таъкидлашича, энг ёрқин голи “Милан” чемпионликни қўлга киритган 2021/2022 йилги мавсумга тўғри келади ва ўша учрашувда “Аталанта” дарвозасини ишғол этган.
“Албатта, чемпион бўлган йилдаги ‘Аталанта’га урган голим. Ўшанда тўп билан қарийб 90 метр югурганман.
‘Милан’ мухлислари ҳалигача ўша голни менга эслатиб туришади”, — дея Эрнандес сўзларидан иқтибос келтиради La Gazzetta dello Sport. Ҳозир “Милан” Массимилиано Аллегри қўл остида Италия А серияси турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.